Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди
28 июн 13:28
Новости
Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа футболчиси Жек Грилишнинг кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ҳақида гапирди.
"Грилишнинг кам ўйнаётгани сабаби - мен. У ажойиб футболчи, бироқ у рақобатлашиши керак. Ўтган мавсумда Доку кўп ўйинларда ўзини кўрсатди, Савио эса бир мавсумнинг ўзида даражасини намойиш қила олди.
Унинг қобилиятига шубха қилмайман. Усиз требл қайд эта олмасдик", - деди Гвардиола.
Ўтган мавсумда Грилиш барча турнирларда 32 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 5 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии