RU

Последние новости

19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  338 19:15"Реал" — "Жирона". Мадриддаги ўйин учун таркиблар маълум  1 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  5 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  1 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  13 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  30 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0

Рўзиқул Бердиев: "3:0 ҳисобида ютдик, аммо жуда кўп хато қилдик. Траорени яқин орада кўрасизлар. "Боксинг дэй"да максимал очко олишга уринамиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "3:0 ҳисобида ютдик, аммо жуда кўп хато қилдик. Траорени яқин орада кўрасизлар. "Боксинг дэй"да максимал очко олишга уринамиз"

"Насаф" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Уч очко қўлга киритдик. 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизга қараб хатолар бўлмаган деб ўйлашингиз мумкин. Аммо хатолар кўп бўлди. Ўйинни яхши бошладик, вазиятлар ҳам яратдик. 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олгач, тўп назоратини йўқотдик. Лекин охирида рақиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратгани боис учинчи голни урдик", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

- "Динамо"га ижарага берилган легионер Файсал Траоре "Насаф"га қайтарилди. Кеча у U-21 жамоасида тўлиқ ҳаракат қилди. Уни қачон асосий таркибда кўришимиз мумкин?

- Уни тайёрлаб борамиз. Кеча U-21 жамоасида ёмон ўйнагани йўқ. Ҳали ёш футболчи, универсал ўнгда ҳам, чапда ҳам ўйнай олади, чап қанот ҳимояда ҳам ҳаракат қила олади. Ундан кейинги ўйинларда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Август ойида Суперлига клубларини ўзига хос "боксинг дэй" кутиб турибди. "Насаф" ҳар 3 кунда ўйин ўтказишга тайёрми?
- Бугунги ўйин кўрсатдики, иккала жамоада ҳам камчиликлар бор. Чунки ўйин темпи жуда ҳам паст бўлди. Бу худди кичик бир турнирдек гап, максимал тарзда очко тўплашга интиламиз.

- Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши ва ОЧЛга лицензия олишдаги муаммо ҳақида эшитдингизми? Бунга муносабатингиз қандай?

- Ўйиндан ташқари савол экан. Тўғриси бу саволга жавобим йўқ.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика