RU

Последние новости

08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  1 07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  1 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  3 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  2 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  16 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  9 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  9 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  20 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  6 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  32

ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт Новости

ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт

Россиялик Алексей Беленков 2019 йил бошида "Навбаҳор"да бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Бироқ Беленков билан 2023 йил 30 ноябрга қадар тузилган шартномани муддатдан аввал бекор қилинган ҳамда клуб ёрдамчи мураббийга шартнома бўйича пулларини тўламаган. Мураббийнинг юристлари "Навбаҳор"га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишган. Бироқ клуб бунга эътибор қилмаган.

Алексей Беленков ФИФАга муроажат қилган, унинг ҳуқуқларини SILA компанияси ҳимоя қилди. Ушбу компания ўз вақтида италиялик Фабио Капеллонинг ҳуқуқини ҳимоя қилган ва Россия футбол Иттифоқи ушбу мураббийга керакли суммани тўлаб берганди.



"Навбаҳор" 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаши шарт, акс ҳолда ФИФА санкциялар қўллайди. Булар трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкин.

Афсуски ўзбек клублари учун хорижий футболчилар ва мураббийлар билан шартномани мана шундай тарзда бекор қилиши одатий ҳолга айланган. Клубларимизда малакали юристлар ва менежерлар деярли йўқ.

Рейтинг: -109   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика