RU

Последние новости

18:07Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (онлайн ҳисоб)  0 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  1 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  5 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  1 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  2 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  12 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  3 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  4 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  22 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  12 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  5 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  30 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  12 11:06«Ювентус» «Барселона»га 50 миллион евро тўлашга тайёр  0

Миржалол Қосимов: "Қўқон-1912"нинг жанговар ўйини менга сюрприз бўлмади" Новости

Миржалол Қосимов: "Қўқон-1912"нинг жанговар ўйини менга сюрприз бўлмади"

Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Қўқон-1912" жамоаси мағлуб этилганидан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин жуда ҳам шиддатли ва жанговар рухда ўтди. Чунки, ушбу жамоалар турнир жадвалида иккинчи, учинчи ўринларда келишаётганди. Шу боисдан биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозониши керак эди. Иккинчи бўлимда омадимиз келди. Ўйинни бироз кучайтирдик ва тезда биринчи голни уриб олдик. Иккинчи голда эса, менимча Санжар ростдан ҳам йил голини урди. Шундай чиройли голи билан у жамоамизга ғалаба келтирди. 2:0 ҳисобини ёмон кўраман. 1:0 пайтида жамоа концентрацияни йўқотмайди. Шунингдек, "Қўқон-1912" жамоасига ҳам қойил қолдим, улар икки тўп фарқи бўлишига қарамасдан охиригача курашишди. Бундай ўйинлар орқали нафақат футболчилар, балки мухлислар ва ўзбек футболи ҳам ютади.

- Бугунги ўйинда Йован Жокич марказий ҳимояда ўйнагани нима билан боғлиқ?
- Умуман олганда ҳеч нима билан эмас. Ўтган ўйинларда масалан, Дилшод ҳам шу позицияда ўйнаб турганди. Жокич ҳам бунга қадар шу позицияда ўйнаган. Футбол шундай нарсаки, ҳужумчи чап қанот ҳимоясида чап қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаши керак. Ҳимоячи эса ҳужумда ҳужумчи бўлиб ўйнаши керак. Қачонки футболчилар доимо бир-бирининг ўрнини тўлдириб юрса, футбол янада чиройли бўлади.

- Чап қанот ҳимояси билан боғлиқ муаммо ҳам пайдо бўлди.
- Норбеков тезкор футболчи. Қолаверса, Саъдуллада сариқ карточка бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдим. Негаки, тезкор футболчи катта тезлик билан югуриб кетаётган пайтда йиқитилса, иккинчи сариқ ва бу қизилга айланиб кетиши мумкин эди.

- Ушбу ўйинни чемпионатдаги энг яхши ўйин деб эътироф эта оласизми? Четдан қараганда азартга бой ўйин бўлди.
- "Насаф" билан ўйинда ҳам азарт бўлди. Ҳозирги замонавий футболда ғалабага эришиш жуда қийин. Ундан ташқари, бунинг учун катта меҳнат қилиш керак. Шу орқали инсон хурсандчиликни ўзига тақдим қилади.

- "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатаётганди. Рестартдан кейин эса жамоа "Бунёдкор"га қарши ўйинда жамоа ҳимояга ётиб олди.
- "Бунёдкор"га қарши ўйинни биз кўриб чиқдик. Меҳмонда ўйнаганини инобатга олсак, "Қўқон-1912" унчалик ҳимоявий ўйнагани йўқ. Сўнгги дақиқаларда бўлган автогол эса футболнинг бир қисми. Шунинг учун ҳам мен бу гапга қўшилмайман.

- Демак, "Қўқон-1912"нинг бугунги ҳужумкор ўйини сизга сюрприз бўлмади.
- Албатта йўқ. Ундан ташқари жамоа икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнади. Ўша ўйинда ҳам иккинчи бўлим давомида схемалар ўзгарганди. Бу футболда тез-тез учраб турадиган мураббийнинг фалсафаси.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика