RU

Последние новости

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

"Хиллсборо" фожиасига 31 йил тўлди Новости

"Хиллсборо" фожиасига 31 йил тўлди

1989 йилнинг 15 апрелида содир бўлган "Хиллсборо" стадионидаги даҳшатли фожиа Британия футболи тарихидаги энг даҳшатли воқеалардан бири бўлган.

"Шеффилд Уэнсдей" стадиони - "Хиллсборо"да Англия кубоги ярим финал ўйинида “Ливерпуль” ва “Ноттингем Форест” ўзаро тўқнаш келишди. Ўша учрашувда "Ливерпуль" клуби ишқибозларидан 94 таси ҳалок бўлди. 766 киши турли хилдаги жароҳатлар олишди. Кейинчалик жароҳатланганларнинг иккитаси бу ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинди.


Воқеалар ривожи

1989 йил 15 апрель соат 15:00да Англия кубоги ярим финали доирасида "Ноттингем Форрест" ва "Ливерпуль" баҳси бошланиши керак. Йўл ишлари туфайли мерсисайдлик ишқибозларнинг аксарияти аренага старт хуштагидан 20 дақиқа олдин етиб келишди.

"Ўйин бошланганида "Ливерпуль" мухлисларининг трибунаси деярли бўш эди", - деб эслайди "Ноттингем" ишқибозларидан бири.

Турникетларда носозлик кузатилди, шунинг учун полициячилар марказий дарвозани очиб, мухлисларнинг чипталарини текширмасдан туриб киритиб юборишга қарор қилишди. Натижада аренанинг марказий трибунасида қарийб 5 минг мухлис пайдо бўлди. Одамлар тузоққа тушишди - уч томондан тўр билан ўраб олинган, бунинг устига одамлар оқими ҳеч тўхтамасди. Бир неча сония ичида биринчи қатордан жой эгаллаганлар темир панжараларга "ёпишиб қолишди".

Дэвид Дакенфилд бошчилигидаги полиция ходимлари тиқилинчни тартибсизликларнинг бошланиши деб ҳисоблади ва шунчаки даҳшатли вазият юз берган панжара олдида тизилишди.

Қўшни секторлардаги ишқибозлар "тузоққа тушганлар"га ёрдам беришга ҳаракат қилишди - улар секторлар орасидаги тўсиқлардан ўтиб, юқорига кўтарилиб боришди. Мухлислар дарвозани синдиришга муваффақ бўлиб, майдонга югуриб чиқишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса ушбу оқимни тўхтатишга ҳаракат қилди.

Соат 15:06да кўпчилик тиббий ёрдамга муҳтож эканлиги маълум бўлганда ўйин тўхтатилди. Кўнгиллилар шифокорларни чақиришди, аммо Дакенфилд соат 15:15дан кейин майдонга тез ёрдам машиналарини киришини тақиқлаб қўйди. Оқибатда 44 та тиббий бригададан фақат 14 таси жабрланганларни касалхонага олиб кетди.

"Хиллсборо"даги тиқилинчда 96 киши вафот этди. Энг ёш қурбон - 10 ёшли Жон Пол Жилхули (Стивен Жеррарднинг амакисини ўғли). Энг ёши катта қурбон эса 67 ёшли Жерард Барон бўлди. У "Ливерпуль" ўйинчиси Кевин Бароннинг акаси эди.

Ўрганишлар жараёни ва унинг оқибатлари

Фожиадан бир неча кун ўтгач, "The Sun" газетаси "Ҳақиқат" деб номланган мақолани босиб чиқарди, унда журналистлар ҳалокат сабабчилари сифатида трибунадан жой олган "Ливерпуль"нинг маст мухлислари дея келтиришди.

Мерсисайд ойлаб, йиллаб мотам тутди ва қаттиқ қайғуга чўмди. Газетани сотиб олишни тўхтатдилар ва "The Sun" Ливерпулда 30 йил давомида энг кам сотилган газетага айланди. Фожиадан 28 йил ўтгач, "Ливерпуль" клуби нашр мухбирларига ўз ўйинларига киришни ҳамда клубнинг барча тадбирларида қатнашишни ман қилди.

Фожиа учун жавобгар бўлганларнинг давлат даражасидаги тергови ошкор қилинмади. Гувоҳлик берган полиция ходимлари бир-бирларини ҳимоя қилишди ва агар улар мухлисларни трибунага қўймаганларида қурбонлар сони бунданда кўп бўлиши мумкинлигини айтишди. Суд жараёни бир неча йил давом этди, барча буйруқларни берган полициячи Дакенфилднинг соғлиғи ёмонлашгани боис уни жавобгарликдан озод этишди.

Кейинчалик майдон ва трибуналар орасидаги тўсиқлар барча инглиз стадионларидан олиб ташланди ва туриб кўриладиган жойлардан воз кечилди.

Қайғули ҳодисадан 21 йил ўтгач, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари босими туфайли ҳукумат воқеани текшириш учун махсус комиссия тузди.

2016 йил 26 апрель куни суд ҳайъати томонидан Жанубий Йоркшир полициячилари ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳаракатларни амалга ошириши натижасида кўплаб инсонлар ўлим топгани тўғрисида қарор чиқарилди.


Футбол ўз йўлига. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика