“Насаф“ - “Навбаҳор“ учрашувида Камолиддин Кенжаевга хонадон калити совға қилинади
12 мар 2020 20:07
Новости
“Насаф“ - “Навбаҳор“ учрашувида Камолиддин Кенжаевга хонадон калити совға қилинади
Ўшанда деярли барча футболчилар лойиҳада иштирок этганлар. Камолиддин Кенжаев “Насаф“да ўйнаб юрган пайтлари, ўзига ваъда қилинган хонадон калитини ололмаганлиги ҳақида айтиб ўтганди. Яқинда ҳамкасбларимиз билан интервьюда шу мавзу яна очилди. Бу сафар ЎФА вакиллари жим қараб турмадилар, қолаверса вилоятнинг янги ҳокими Зоир Мирзаев ҳам бу ҳақда хабар топди.
Куни кеча Камолиддин Кенжаевга анча йиллар ваъда қилинган хонадон бўйича яхши хабар эшитдик. Айтишларича, “Насаф“ — “Навбаҳор“ учрашуви олдидан ҳимоячига Қарши шаҳридан хонадон совға қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Ассоциациясида фаолият олиб бораётган Зикрияев Раҳмиддин сайтимизга маълум қилди.
“Аҳволни яқиндан бориб кўрдик. Хурсанд бўлганимиз, узоқ йилдан кейин фарзандли бўлибди. Вилоят ҳокими Зоир Тоирович ва “Шўртанкимё“ АЖ раиси Шуҳрат Чориевич, ассоциациямиз раҳбарлари, Абдусалом Абдумавлонович ва Равшан Сайфуддиновичларнинг саъй ҳаракатлари билан, бугун укамиз хонадонлик бўляпти. Шу билан бирга “Насаф“ жамоаси ҳам футболчи учун тайинланган маошни оширишга ваъда қилди“, — дейди ўз вақтида “Машъал“ жамоасида фаолият олиб борган мутахассис.

Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии