RU

Последние новости

17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  15 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3

Суперлига-2020. "Машъал" "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда таслим қилди Новости

Суперлига-2020. "Машъал" "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Машъал" – "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 

2. ГООООООООООООООООООООЛ! Мўмин Мелиев ўнг қанотдан бошланган ҳужумни гол билан якунлади - 1:0. 

10. Зарбааа! Аюбхон Номановнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

12. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Ифеанйининг тўп узатишидан кейин Никита Павленко жарима майдони ташқарисидан гол урди - 2:0. 

26. Улуғбек Бақоев жамоаси иккита гол ўтказиб юборгани учун бир йўла икки нафар футболчини алмаштирди.  Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Санъат Шихов, Эливелто Рибейро Дантас ўрнига Баҳодир Насимов тушди. 

Мўмин Мелиев бугун анча фаол, у асли жиззахлик ва “Сўғдиёна” тарбияланувчиси экани эътиборлидир.

34. Мелиев дубль қайд этишига бироз қолди. У чап қанотдан катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб келганди. Аммо ҳимоячилар унинг ҳужумини бартарф этишди

40. Тайм сўнггида ташаббус "Сўғдиёна" томонида, жиззахликлар ҳужумга кўпроқ ўтишмоқда

45. Жасур Ҳасановнинг жаримадан узатган тўпини Элёр Орифов боши билан ноаниқ зарба берди.

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча "Машъал" 2:0 ҳисобида олдинда  


Иккинчи тайм бошида ўзи захирадан майдонга тушган Искандар Шойқуловнинг ўрнига Иван Нагаев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди

53. ЗАРБА! Сирожиддин Кузиевнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди

61. Меҳмонларнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Норхонов боши билан дарвоза томон зарба берди. Бироқ бу тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

74. ЗАРБААААААА! Шоҳруз Норхоновнинг тўхтатмасдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

90. ГООООООООООООООООООООООЛ! Нажмиддин Нормуродов жарима тўпидан ажойиб гол урди 3:0.

Ўйин тугади, "Машъал" Суперлигага қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади. 



"Машъал" – "Сўғдиёна" 3:0
29 февраль 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 14:30
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Мўмин Мелиев 2, - 1:0. Никита Павленко 12, - 2:0 (Ифеанйи Ифеанйи). Нажмиддин Нормуродов 90+1, - 3:0.

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов - 18.Аббос Шодмонов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 23.Самандар Шукуруллаев, 17.Жамолиддин Убайдуллоев - 22.Сирожиддин Кузиев (25.Элдор Бойматов, 90+3), 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 7.Ифеанйи Ифеанйи (15.Муҳаммадали Алиқулов, 90) - 10.Шерзод Темиров, 9.Никита Павленко (99.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 87) - 11.Мўминжон Мелиев.
Захира: 12.Достонбек Тўхтабоев, 8.Аҳроржон Иноятов, 14.Элла Кен Арманд, 21.Маъруф Жумаев, 28.Убайдулло Холиқулов, 66.Зафарбек Акрамов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Искандар Шойқулов (17.Иван Нагаев, 46), 4.Элёр Орифов, 5.Аюбхон Номанов, 7.Санжар Рашидов, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (12.Санъат Шихов, 26), 80.Эливелто Рибейро Дантас (20.Баҳодир Насимов, 26), 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 8.Жамшид Болтабоев, 9.Ойбек Нурматов, 21.Саҳоб Рашидов, 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 30.Диан Талхатов.

Огоҳлантиришлар: Ифеанйи Ифеанйи 6, Никита Павленко 63, Иван Нагаев 77,




Машъал

Мумин Мелиев - 2', Никита Павленко - 12', Нажмиддин Нормурадов - 90'

Суперлига. Тур 1

29/02/2020, 14:30

0
:
3
Завершен

Согдиана

45'
90'
2'  Мумин Мелиев
6'  Ифеанйи Ифеанйи
12'  Никита Павленко
12'  Ифеанйи Ифеанйи
63'  Никита Павленко
87'  Никита Павленко (Жахонир Абдусаломов)
90'  Нажмиддин Нормурадов
90'  Ифеанйи Ифеанйи (Мухаммадали Аликулов)
90'  Сироджиддин Кузиев (Эльдор Бойматов)
26'  Эливелто Рибейро (Баходир Насимов)
26'  Жавохир Кахрамонов (Санат Шихов)
46'  Искандар Шайкулов (Иван Нагаев)
77'  Иван Нагаев


Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика