Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати қисқартирилди
25 фев 2020 12:07
Новости
Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати қисқартирилди
2020 йилнинг 3 январида "Сурхон" футбол клуби Этика қўмитасига Илҳом Мўминжонов ишини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаатда "Сурхон" футбол клуби кафил сифатида Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси бўйича қарорни қайта кўриб чиқиб, унинг мураббийлик фаолияти тикланиши сўралган.
8 ой олдин 5 йилга футболдан четлатилган Илҳом Мўминжонов кейинги йил мураббийликка қайтиши мумкин
Мазкур мурожаат ЎФА Этика қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Қолаверса, Илҳом Мўминжонов чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, шунингдек уни дисквалификация қилишда асосан бир томонлама далилларга асосланганини билдирди. Бундан ташқари, Илҳом Мўминжонов Этика қўмитасига вазиятни янада яхшироқ ўрганиш учун қўшимча маълумотлар ва ўзи фаолият юритган футбол клублари ходимларининг у ҳақидаги тавсифномаларини тақдим этди.
Этика қўмитаси томонидан "Сурхон" футбол клубини Мўминжоновнинг бундан кейинги фаолиятига кафолат бераётганлиги, "Навбаҳор" клубининг ходимлари ва футболчилари томонидан унга нисбатан ижобий тавсиф берилганлиги, ўтган бир йил давомида мураббийнинг мазкур ҳолат юзасидан зарур хулосалар чиқарганлиги ва пушаймон бўлганлиги инобатга олиниб, Илҳом Мўминжоновга нисбатан қўлланилган 4 (тўрт) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш интизомий жазо чораси қисқартирилди. Эндиликда ЎФА Этика қўмитаси қарорига кўра Илҳом Мўминжонов дисквалификацияси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.
Шу билан бир қаторда, мазкур мураббий томонидан келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда қатъий чора кўрилиши белгилаб қўйилди.
Комментарии