RU

Последние новости

16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  0 15:40U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Таркиблар маълум  5 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  1 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  4 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  11 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  27 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  5 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  2 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  15

Олег Зотеев кеча нега ўйнамади? Новости

Олег Зотеев кеча нега ўйнамади?

Кеча бўлиб ўтган Coca Cola Суперлига 18-тур баҳсида "Локомотив" "Бунёдкор" меҳмони бўлди. Ўзига яраша қизиқ кечган баҳсда "темирйўлчилар" 1:1 ҳисобини қайд этишди.

Эътибор берган бўлсангиз, кечаги ўйинда "Локомотив"нинг икки нафар қанот ҳимоячиси майдонга тушмади. Даврон Ҳошимов сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис "Бунёдкор"га қарши баҳсни ўтказиб юборган бўлса, чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеев айни пайтда даволанаётгани сабабли ўйинда иштирок эта олмади. 

Албатта, мухлисларда Зотеев нима учун кўринмади, у жароҳат олдими деган савол юзага келган бўлиши турган гап. Бу каби саволларга "Локомотив" футбол клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори Аброр Пирриев қуйидагича жавоб берди: 

- "24 август куни Олег Зотеев умумий шамоллаш фонидаги бирламчи менингит ташҳиси билан стационар даволанишга ётқизилди. Одатда бундай пайтда беморнинг икки ҳафта касалхонада ётиб даволаниши талаб этилади. Шундан сўнг яна икки ҳафта тикланиш муолажасига кетади. Оддий қилиб айтганда, Олег Зотеевда бош ва орқа мия қобиғининг шамоллаши кузатилган. Бу хавфли касаллик эмас, фақат мунтазам врач назоратида бўлиб даволаниши талаб этилади. Футболчи яхшилаб даволангач бир ойдан кейин яна сафга қайтади". 

Биласиз, Олег Зотеев 28 августдан бошланадиган Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинларига жалб қилинганди. Аммо айни пайтда даволанаётгани сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги иккита ўйинида иштирок эта олмайди. Умид қиламизки, "Локомотив"нинг моҳир футболчиси тез орада сафга қайтиб, клуб ҳамда терма жамоа ўйинларига ёрдам беради.

Олег Зотеевга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз!

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика