Лерой Саненинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
09 авг 2019 12:11
Новости
Лерой Саненинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
"Манчестер Сити"нинг германиялик ярим ҳимоячиси Лерой Сане яқин кунларда операция қилинади.
Сане Англия Суперкубоги доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Шундай қилиб, "шаҳарликлар" ўйинчиси бир неча ой майдонга туша олмайди.
"Бавария" эса футболчини сотиб олиши катта эҳтимол билан амалга ошмайдиган бўлди.
Олдинроқ, Германия чемпиони ўйинчи учун 110 миллион евро тўлашга розилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
23 ёшли футболчи якунланган мавсум "Манчестер Сити" сафида 47та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 14та ассистга эришган.
Комментарии