Эркин фикр. Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан ким чиқади?
24 апр 2019 19:38
Новости
Эркин фикр. Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан ким чиқади?
Яна иккита турдан сўнг гуруҳ босқичи ўйинлари тугайди. Хабарингиз бор, бу тур "Локомотив" ўз майдонида Жидда шаҳрининг "Ал Иттиҳод" клубини қабул қилиб, 1:1 натижасини қайд этди. "Пахтакор" эса сафарда "Ал Садд" меҳмони бўлиб, охирги дақиқаларда ўтказилган гол эвазига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ўйин ўтди-кетди, буёғига энди келажакни ўйлаш керак. Ҳар икки жамоани олдинда яна иккита беллашув кутиб турибди. "Локомотив" 7 май куни сафарда "Ал Ваҳда" билан ўйнайди. "Пахтакор" эса 6 май куни Тошкентда Осиё чемпионлар лигаси финалчиси "Персеполис"ни қабул қилади.
Дурангдан кейин "Локо" ҳисобидаги очколар тўрттага етди ва турнир жадвалида учинчи ўринни эгалллаб турибди. Шунингдек, "Пахтакор" ҳам мағлубиятдан сўнг учинчи поғонага тушиб қолди. Фақат "Пахтакор" ҳисобида бешта очко бор.
Хўш, Сизнингча биздан қайси клуб кейинги босқичга чиқади? Гуруҳдан чиқиш "Локомотив"га насиб этадими ё "Пахтакор"гами? Балки ҳар иккиси чиқар, балки ҳеч бири чиқа олмас... Марҳамат, бу борада ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.
Комментарии