RU

Последние новости

11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  1 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  10 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  1 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  3 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  23 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  36

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди Новости

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Иккита сайт ҳамкорлик доирасида октябрь ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлашди.

Сўровномада Championat.Asia сайти журналистлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди. Эксперт сифатида Спорт телеканали шарҳловчиси Отабек Жўраев таклиф этилди.

Якунланган ойда Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб Февзи Давлетов тан олинди. Унинг бошчилигидаги "Сурхон" учта ўйинда иккита ғалабага эришди ("Локомотив" 2:1 ва "Сўғдиёна" 4:2), шунингдек сафарда Ўзбекистоннинг янги чемпиони "Насаф" билан дуранг ўйнади (1:1). Давлетов 42% овоз олди, 26% овоз олган "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев эса иккинчи бўлди.

"Сурхон" ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаров октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 19 ёшли ҳужумчи биринчи тўлақонли мавсумни ўтказмоқда. Учта ўйинда Ҳайдаров бешта гол урди: "Насаф" ва "Локомотив"га биттадан, "Сўғдиёна"га қарши баҳсда эса хет-трик қайд этди. Ҳайдаров сўровномада 68% овоз олди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика