RU

Последние новости

07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  0 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  2 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  1 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  16 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  9 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  8 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  20 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  5 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  32 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  68

Шуҳрат Мақсудов: "Финал ўйинида ҳам майдонга тушишга умид қиламиз" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Финал ўйинида ҳам майдонга тушишга умид қиламиз"

Масқатдаги «Султон Қобус» стадионида Хитой, Ироқ, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Холид АБДУЛРАҲМОН (Саудия Арабистони): «Яхши тайёргарлик кўрдик. Илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Қатардаги ҒОФФ Кубогидаги хатолардан тўғри хулоса чиқардик, мусобақа давомида янги ўйинчиларни саралаб олдик. Ким диққатни кўпроқ ўйинга қарата олса, яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа мусобақада узоққа боради».

Фу БО (Хитой): «Мусобақа тўрт ҳафта давомида тайёрландик, Уммон U-22 ва Иордания U-22га қарши назорат ўйини ўтказдик. Гуруҳимиз кучли, деб айтишингиз мумкин. Лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Биз яхши натижадан умид қиляпмиз».

Ҳаким ШОКИР (Ироқ): «Аксарият футболчиларимиз Туркиядаги U-20 ЖЧ-2013да қатнашган. Бу ерда ўзларини кўрсатишларига умид қиламан. Ироқнинг бу авлоди ўз юришини вақтида Уммонда бошлаган. Юришни жорий мусобақада ҳам давом эттирамиз. Ироқнинг бу жамоаси келажакда Олимпиада, ЖЧ йўлланмаларини ҳам қўлга кирита олишига ишонаман. Гуруҳдан Ироқ ва Саудия жамоалари чиқишига умид қиламан, Ўзбекистон ва Хитой жамоаларига ҳам омад тилайман».

Шуҳрат МАҚСУДОВ (Ўзбекистон): «Бир ҳафта Тошкентда, Дубайда беш кун шуғулландик. Учта ўртоқлик ўйини ўтказдик. Яхши, мазмунли ўйинлар кўрсатишни, мусобақанинг 26 январдаги ўйинида ҳам майдонга тушишни мақсад қилганмиз. Терма жамоанинг ярмидан кўп футболчиси Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган. Улардан умидимиз катта. Уммондаги мусобақалар ёш футболчиларимиз учун яхши тажриба мактаби бўлади деб ишонамиз».

ЎФФ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика