RU

Последние новости

16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  0 15:40U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Таркиблар маълум  5 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  1 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  4 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  11 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  26 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  5 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  2 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  15

Суперлига. "Локомотив" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпион бўлди! Новости

Суперлига. "Локомотив" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпион бўлди!

Суперлиганинг 31-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятлаини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ 

 

Учрашув бошланди. 2-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг зарбаси хавфли бироқ ноаниқ чиқди. 8-дақиқада Безерра олдинга бораётганида Анзур Исмоилов уни ортдан атайин чалгани учун огоҳлантирилди ва жарима тўпи белгиланди. Драган Чераннинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

12-дақиқада Марат Бикмаевнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 14-дақиқада Тиаго Безерранинг боши билан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди.

16-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Анзур Исмоилов боши билан ноаниқ зарба берди. 19-дақиқада Игорь Йелич 25 метрлардан жуда кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

27-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди. 31-дақиқада Тиаго Безерра 3 метрдан гол ура олмади.

35-дақиқада Машарипов тўпни жарима майдони ичида тўпни эгаллаб зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

37-дақиқада бош ҳакам Шораҳмедов Зотеевни йиқитгани учун пенальти белгилади. 38-дақиқада Марат Бикмаев пенальтидан гол урди - 2:0. 

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

Иккинчи тайм бошланди. 

51-дақиқада Сайфиевнинг узатиб берган тўпини Черан дарвозага йўллади - 2:1. Кейинги дақиқада Машариповнинг зарбаси ноаниқ кетди.

60-дақиқада Тиаго Безерранинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 

65-дақиқада Безерра жарима тўпини амалга оширди, Нестеров ўз ўрнида.

70-дақиқада Шоаҳмедовнинг тўп узатишдан кейин Бикмаев жарима майдони ичига кириб бориб дублга эришди - 3:1. 

86-дақиқада ўнг қанотдан Шораҳмедовнинг оширган тўпини Безерра боши билан дарвозага йўллади - 3:2. 

90+2-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасини Суюнов қайтарди. 

Ўйин тугади. "Локомотив" кетма-кет учинчи бор Ўзбекистон чемпионига айланди!


Суперлига / 31-тур
26 ноябрь, душанба
18:00 - “ЛОКОМОТИВ” — “ПАХТАКОР” 3:2
Ҳакамлар: 
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Ниғмонов, Дониёр Сайлавов, Элёр Турсунов.
Назоратчи: Арслон Хотамов.  
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Игорь Йелич 19, - 1:0. Марат Бикмаев 38 пенальти, - 2:0. Драган Черан 51, - 2:1 (Фаррух Сайфиев). Марат Бикмаев 70, - 3:1 (Санжар Шоаҳмедов). Тиаго Безерра 86, - 3:2 (Акмал Шораҳмедов).

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Сардор Рашидов, 75), Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров (Темурхўжа Абдухолиқов, 80), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич (Диёржон Туропов, 67)
Захира: Маъмур Икромов, Садриддин Абдуллаев, Азизбек Омонов, Николай Погребняк, Алишер Шоғуломов, Фаррух Иброҳимов

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Жасур Яхшибоев, 36), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 77), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жамшид Искандеров, Егор Кримец, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Владимир Козак,

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 8, Ислом Тўхтахўжаев 62, Игнатий Нестеров 72, Фаррух Сайфиев 73, Ҳусниддин Ғофуров 73.


Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика