Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади
16 ноя 2018 15:15
Новости
Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади
ЎФА мазкур талаб юзасидан Профессионал футбол лигасини хабардор қилди. Бироқ ҳозирги кунга қадар "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташланмади. Шунингдек, мазкур муаммонинг асосий сабабчиси бўлган украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласи расман ёпилгани бўйича маълумот ҳам тақдим этилмади.
ФИФА низомига кўра, унинг тасарруфида бўлган футбол ассоциациялари талабни сўзсиз бажариши шарт. Йўқса, ташкилот биринчи навбатда Ўзбекистон футбол ассоциациясига нисбатан ўз санкцияларини қўллайди. Вазият жиддийлашса, ЎФАнинг халқаро майдондаги ўйинларда иштирок этиш масаласи ҳам хавф остида қолиши мумкин.
Шундан келиб чиқиб, эндиликда ЎФА Ижроия Қўмитаси Профессионал футбол лигасини бугун — 16 ноябрь куни қабул қилинган №17 қарори билан расман огоҳлантирди ҳамда "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташлашни талаб қилди. Бу борадаги мактубга ташкилот расмий шахслари имзо чекди. ПФЛ ФИФА томонидан қўйилган ушбу талабни сўзсиз бажариши, унинг матбуот хизмати эса бу ҳақда жамоатчиликни хабардор этиши керак бўлади.

Похожие новости
championat.asia
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди
Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?
Комментарии