RU

Последние новости

18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  2 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  12 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  4 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  3 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  13 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  2 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  2 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  15 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  2 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  5

"Қизилқум" "Сўғдиёна" билан ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқарди Новости

"Қизилқум" "Сўғдиёна" билан ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 23-дақиқада "Сўғдиёна" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Артур Геворкян ўйинда ҳисобни очди - 1:0. 

28-дақиқада жиззахликларнинг хавфли ҳужуми. Ойбек Нурматов деярли бирга бир вазиятга чиқиб бораётганида марказий ҳимоячи Файзулла Қамбаров рақиб футболчисига зарба беришга имкон бермади.

31-дақиқада Ойбек Нурматов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, мувозанатни тиклади - 1:1. 

63-дақиқада Элгужа Григалашвили чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва узоқ бурчакка айланма зарба йўллади. Ноаниқ.

83-дақиқада Артур Геворкян жарима тўпини қойилмақом тарзда дарвозага йўллади - 2:1. 

90+3-дақиқада Дарвидас Сернас ҳисобни тенглаштирди - 2:2.


Суперлига / 28-тур
31 октябрь, чоршанба
“ҚИЗИЛҚУМ” – “СЎҒДИЁНА” 2:2
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Комил Расулов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Артур Геворкян 23, - 1:0. Ойбек Нурматов 31, - 1:1. Артур Геворкян 83, - 2:1. Дарвидас Сернас 90+3, - 2:2.

“Қизилқум”: Евгений Черемесин, Эркин Бойдуллаев(с), Алишер Саноев (Самандар Шодмонов, 85), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Мухсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвилли, Элдор Бойматов, Иван Нагаев, Салим Мустафоев
Захира: Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвилли, Акмал Рустамов, Хумоюн Абдуалимов, Дониёр Усмонов, Миржалол Қосимов, Неманья Йованович, Бекзод Ғанижонов

“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Элёр Орифов (с), Сардорбек Азимов (Иззатилла Абдуллаев, 68), Шохруз Норхонов, Шахбоз Жўрабеков, Тохир Шамшитдинов (Сирож Мелиев, 41), Ойбек Нурматов (Дарвидас Сернас, 90), Никола Милинкович, Нуриддин Ҳасанов, Нурилло Тўхтасинов
Захира: Ширинбой Абдуллаев,  Сахоб Рашидов, Санжар Рашидов,  Руслан Мелзиддинов, Ихтиёр Тошпўлатов

Огоҳлантиришлар: Сардор Азимов 10, Никола Милинкович 58, Шоҳруз Норхонов 76,


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика