RU

Последние новости

07:20Суперлига. Бугун Қарши ва Тошкентда ўйинлар бор  0 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  18 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4

Суперлига. “Нефтчи” яна мағлуб бўлди, бу сафар “Қизилқум”га Новости

Суперлига. “Нефтчи” яна мағлуб бўлди, бу сафар “Қизилқум”га

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 9-дақиқада Сидоров деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни очилиб бораётган Ҳакимовга ташлади. Шерзод тўпга бироз улгурмади. 18-дақиқада "Нефтчи" кетма-кет ҳужум қилмоқда. Фарғоналикларнинг ҳужумлари асосан қанотлар орқали ташкил қилинмоқда.

21-дақиқада "Нефтчи"  қанотдан тезкор ҳужум ташкил қилди. Бироқ Сидоров Кимсанов ташлаб берган тўпга улгурмади. 

27-дақиқада "Қизилқум" майдон марказида тўпга эгалик қилиб ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ фарғоналиклар майдон марказида кучли прессинг ташкил қилишмоқда. 

36-дақиқада Шерзод Ҳакимов узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Зарба жуда кучли ва хавфли чиққани билан бироз ноаниқ кетди. Шубҳасиз, Черемесин бу зарбага тайёр эмас эди. 

42-дақиқада мезбонлар жарима тўпи амалга оширишди. Тўпни "Нефтчи" вакилларидан бири боши билан кучли тарзда рақиб дарвоза томон йўллади. Бироқ тўп тўғри Черемесиннинг қўлига келиб тушди.

55-дақиқада Маматхўжаев "Қизилқум" жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг ерлатиб узатган тўпини навоийликлар қайтаришди.

59-дақиқада "Қизилқум"нинг тезкор қарши ҳужуми. Геворкян узатиб берган тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.

61-дақиқада Григалашвили тўп билан рақиб жарима майдончасига яқинлашди ва тўпни чапроқда қулай вазиятда турган Геворкянга узатди. Артур кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очди - 0:1.

67-дақиқада Григалашвили ўнг қанотдан ажойиб тарзда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвоза олдида қулай вазиятда турган Нагаевга узатди. Иван икки уч метрдан бўш дарвозани нишонга ола билмади.

82-дақиқада Григалашвили Нагаевни рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқарди. Иваннинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

89-дақиқада "Қизилқум" дарвозабони Евгений Черемисин қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 

Ўйинда "Қизилқум" ғалабага эришди.


Нефтчи

Суперлига. Тур 18

24/07/2018, 20:00

1
:
0
Завершен

Кызылкум

Артур Геворкян - 62'

45'
90'
46'  Андрей Сидоров (Абдурахман Абдулхаков)
67'  Мурод Бободжанов (Достон Ташматов)
71'  Авазбек Улмасалиев (Игорь Таран)
40'  Эльдор Бойматов
62'  Артур Геворкян
62'  Элгужа Григалашвили
79'  Эльдор Бойматов (Миржалол Касымов)
90'  Евгений Черемисин
90'  Иван Нагаев (Артём Макосин)


18-тур
24 июль, сешанба
20:00 - “Нефтчи” - “Қизилқум” 0:1
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Шерзод Қамаров, Сардор Ҳакимов, Раҳим Каримов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов
Гол: Артур Геворкян 62, - 0:1 (Элгужа Григалашвили).
"Нефтчи": Музаффар Абдуллаев, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов, Мурод Бобожонов (Достонбек Тошматов, 67), Аброр Исмоилов, Андрей Сидоров (Абдураҳмон Абдулҳақов, 46), Авазбек Ўлмасалиев (Игорь Таран, 71), Бобурбек Йўлдошев, Авазхон Маматхўжаев, Шерзод Ҳакимов, Достонбек Турсунов
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёрбек Эрматов, Ҳусниддин Ғофуров, Миржамол Неъматов, Хуршидбек Асқаралиев, Исломбек Каримов

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Гиорги Квесиешвили, Дониёр Усмонов, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов, 79), Иван Нагаев (Артём Макосин, 90+2), Салим Мустафоев
Захира: Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Алишер Саноев, Самандар Шодмонов, Неманья Йованович, Бекзод Ғанижонов

Огоҳлантиришлар: Элдор Бойматов 40,  

Четлатиш: Евгений Черемисин 90.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика