RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

2031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар? Новости

2031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?

Марказий Осиё давлатларига тўртта рақобатчи мавжуд.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси 24 февраль куни 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказиш бўйича Осиё футбол конфедерациясига номзодлик таклифини юборди.

Қайд этилишича, Осиё футбол конфедерацияси 2031 йил қитъанинг энг нуфузли футбол турнири бўлган Осиё кубоги мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлаган.

“Сўнгги йилларда Марказий Осиёда футбол борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар, халқаро майдондаги нуфузидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси футбол уюшмалари биргаликда Осиё кубоги мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда, ўз қўшма номзодини илгари суришди”, — дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарида.

Мезбонликка даъвогарлиги тасдиқланган мамлакатлар

Индонезия 

Индонезия 2031 йилги Осиё кубогини ўтказиш учун ўз номзодини қўйиш ниятини 2024 йил 11 декабрда маълум қилди. Индонезия аввалроқ 2007 йилги турнирни Малайзия, Таиланд ва Ветнам билан ҳамкорликда ўтказганди. Бу сафар мусобақа Гелора Бунг Карно, Жакарта, Гелора Бунг Томо, Жалак Ҳарупат, Манаҳан, Гелора Сривижая, Пакансари ва Шимолий Суматра каби стадионларда ўтказилиши кўзда тутилмоқда.


Кувайт

Кувайт футбол федерацияси 26-Форс кўрфази кубоги якунидан сўнг 2024 йил 30 декабрда 2031 йилги Осиё кубогини ўтказиш учун расман ариза топширганини эълон қилди. Ушбу мамлкат илгари 1980 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилган. Турнир ўтказиладиган стадионлар орасида Жобир Ал-Аҳмад халқаро стадиони, Сулайбиҳат стадиони ҳамда 2025 йилгача қуриб битказиладиган яна иккита стадион бор. Бундан ташқари, ОФК ва ФИФА талабларига мувофиқ қўшимча стадионлар қурилиши ҳам режалаштирилмоқда.


Бирлашган Араб Амирликлари

2025 йил 21 февралда БАА Футбол Ассоциацияси 2031 йилги Осиё Кубогини ўтказиш учун расмий ариза топширди. БАА илгари ҳам икки марта - 1996 ва 2019 йилларда Осиёнинг энг нуфузли халқаро футбол мусобақасига мезбонлик қилган эди.


Австралия

2006 йилдан Осиёга тегишли бўлган Австралия ҳам Осиё кубогини ўзида ўтказишни истаб расмий ариза юборди. Австралия 2015 йилда ҳам ушбу нуфузли мусобақани ўзида қабул қилган эди.



Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказилади. Навбатдаги 2027 йилги турнирга Саудия Арабистони мезбонлик қилади.



Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика