RU

Последние новости

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритилади, унда 36 та жамоа иштирок этади Новости

2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритилади, унда 36 та жамоа иштирок этади

Теги :  УЕФА
УEФА 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритишни маъқуллади.

УЕФА Ижроия қўмитаси 32 жамоадан иборат гуруҳ босқичининг ҳозирги кўринишида ўтказилмаслигини тасдиқлади. 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб гуруҳ босқичи ўрнига 36 та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади.

Клублар энди учта рақиб билан икки марта - уйда ва сафарда ўйнамайди. Бунинг ўрнига ҳар бир клуб саккиз хил жамоага қарши саккизта ўйин ўтказади, тўрттаси уйда, қолгани меҳмонда.

Жамоалар ички мусобақалардаги кўрсаткичларига кўра турнирга йўлланма олади.

Шунингдек, УEФА коэффициентлар режасидан воз кечади ва 2024 йилдан бошлаб Чемпионлар лигаси учун иккита қўшимча йўлланмани аввалги мавсумда энг кучли ўтказган икки давлатга беради ва жамоаларнинг ҳозирги каби беш мавсумдаги коэффициентларига қаралмайди.

Худди шундай ўзгаришлар Европа лигаси (8 та ўйин) ва Конференция лигасида (6 та ўйин) ҳам жорий этилади.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика