RU

Последние новости

15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  0 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  7 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  7 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  44 13:38ФИНАЛгача...  5 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  9 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  12 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  21 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4 10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  7 09:59Катанец келган, "Сурхон" ғалаба қозонган ва асабий Бошкович қизил олган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  5 09:40Евро-2024 да Италия терма жамоасининг сардори ким бўлиши маълум  4

2007 йилги Осиё Кубоги, "Трактор", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида — Павел Соломин билан интервью Новости

2007 йилги Осиё Кубоги, "Трактор", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида — Павел Соломин билан интервью

Кеча сайтимиз орқали 2007 йилги Осиё Кубоги ҳақида тўхталган эдик.

Осиё кубоги-2007. Шацкихнинг ҳисобга олинмаган голи. Бин Ҳаммамнинг хати ва ҳакамлар қурбони бўлган Ўзбекистон

Ўшанда терма жамоа устози Рауф Инилеев таркибга Павел Соломинни ҳам жалб қилган. Ҳужумчи чорак финалда Саудия Арабистони дарвозасига гол урганди. Соломин 2006 йил 21та гол билан Ўзбекистон чемпионатининг тўпурари ҳам бўлганлигини мухлислар яхши эслашади. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштироки олдидан собиқ футболчига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Павел Павлович бўлажак Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Қайси босқичгача етиб бора оламиз?

- Биринчи навбатда терма жамоамиздан ёрқин ўйин кутмоқдаман. Мен башорат қилишни ёқтирмайман. Чунки футболда олдиндан нимадир дейиш қийин. Ҳозирда Осиёнинг кўплаб жамоалари кучаймоқда. Мен миллий терма жамоамизнинг ҳеч бўлмаганда ярим финалда кўришни истардим. Мусобақада осон ўйинлар бўлмайди. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг қайси чизиғи кучли кўринмоқда? 

- Аслида олиб қараганда барча чизиқларда баланс бор, дея оламан. Афсуски, Шомуродов сафдан чиқди. Умид қиламанки, у тезроқ тузалиб кетади ва жамоага ёрдам беришга улгуради. 

- Ўзбекистон чемпионатидаги ҳужумчилар муаммоси терма жамоага ҳам таъсир қиляптими? Шомуродовнинг ўрнида кимни асосий таркибда кўряпсиз?

- Муаммо жиддий. Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ. Буни Суперлига тўпурарлари статистикаси тасдиқлайди. Фақат Остон Ўрунов бундан мустасно. Терма жамоага келсак, бизда яхши ҳужум чизиғи бор. Ҳар бир футболчи ўйинни ўз қўлига олиши мумкин. Техник жиҳатдан сараланган футболчилар ўрин олган. Мантиқан олиб қаралганда Шомуродовни Сергеевга алмаштириш тўғрироқ бўлади. Игорь ҳозир яхши ҳолатда ва мунтазам равишда гол урмоқда. Бобир Абдихолиқов ҳам мусобақада порлаши мумкин. Унда гол уриш инстинкти яхши ривожланган. 

- Футболчилик фаолиятингиз давомида терма жамоада кўплаб учрашувларда майдонга тушгансиз. 2007 йилги Осиё Кубоги қандай таассуротлар билан ёдда қолган?

- Умуман олганда ижобий таассуротлар билан ёдда қолган. Ташкилотчилик ҳам яхши даражада бўлган. Бу менинг фаолиятимдаги илк катта турнир эди. Яхши тажриба олганман. Албатта, аламли лаҳзаларни ҳам айтиб ўтиш керак. Биз ярим финалга чиқишга ҳақли эдик. Афсуски, воқеалар биз истагандек бўлмаган.

- Келинг бироз тарихга қайтсак. Ўша пайтларда "Трактор" кўп жамоаларга бош оғриқ бўларди. Ҳаттоки, Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан, чемпионатда эса тўртинчи ўринни олган. "Трактор"нинг устунлиги нимада эди?

- Бунда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта эди. У йигитларни бирлаштирган. Майдонга тушганимизда ким билан ўйнашимиздан қатъий назар, ўзимизга ишонардик. Ўйинимиз яхши эди. Бунинг натижасида биз кубок финалига чиқдик. Бизнинг кучимиз ҳамжиҳатликда эди. Мураббийлар томонидан босим бўлмаган. Футболни завқланиб ўйнардик. Бу омилларнинг барчаси майдондаги натижаларда акс этган. 

- 2005 йил "Пахтакор"га ўтдингиз ва орадан кўп ўтмай "Трактор"га қайтдингиз. "Пахтакор"га ўтиш фаолиятингизни ўзгартирдими? 

- "Пахтакор"га ўтиш шубҳасиз фойдали бўлган. Мен катта тажриба орттирдим. Чемпион ва кубок соҳибига айландим. Айтиш мумкинки, бундан ҳам юқори савияда ўйнашимга ишонч пайдо бўлди. "Трактор"га қайтганимда эса мен аллақачон бошқа футболчи эдим. "Пахтакор"да олган тажрибам тўпурар бўлишимга ёрдам берди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика