RU

Последние новости

16:11Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи!  1 15:45"Барселона" "Реал Сосьедад" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  1 15:18Ўзбекистон – Туркманистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  20 14:56​Расман: "Ницца" "Ланс" устози билан шартнома имзолаганини эълон қилди  4 14:40Бундеслига 2 жамоаси "Бавария" дарвозабонини сотиб олмоқчи  1 14:14"Челси" икки футболчисини Олимпиадага қўйиб юбормайди  3 13:47Мэддисон Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун қайдномасидан тушиб қолди  3 13:20Тер Штеген иккинчи дарвозабон ролидан норози  3 12:52Роналду тарихий рекорд ўрнатди. Бунга Мбаппе сабабчи  12 12:25Элман Тагаев: "Ўзбекистонни ўйин фаворити дейишмоқда, лекин Туркманистон кураш тақдим қилади"  9 11:59Ҳусниддин Алиқулов жамоаси нақ 7 хил(!) либосни тақдим этди  10 11:37Бугун Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  1 11:18Нуньес Уругвай терма жамоаси сафида хет-трик қайд этди. Форвард "Ливерпул"да кетма-кет 10 ўйинда гол урмаганди  1 11:00Бруну Фернандеш битта шарт билан МЮда қолишга тайёр  3 10:38Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг илк бор Тошкентда ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 жамоасининг учрашувига чипталар сотувга чиқарилди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  9

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат Новости

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат

Ўзбекистон U-23 термаси аъзоси Одилбек Абдумажидов фаолиятини Қозоғистон чемпионати иштирокчиси “Ордабаси” билан шартнома имзолади.

Футболчи куни кеча янги жамоасидаги илк учрашувини "Махтаарал"га қарши ўтказди. Ўйиндан кейин футболчи билан суҳбатлашдик. 

- Ўйин жуда яхши ўтди. Кучли ёмғир ва шамол остида кечди. Легионер сифатида ўйнаш бошқача бўларкан. Яхшироқ таассуротлар қолди. Бир сўз билан айтганда, дебютимдан қониқиш ҳосил қилдим. Кейинги ўйинларда ҳам жамоага ёрдам бериш истагидаман. 

- “Ордабаси”га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Биласизми, “Металлург” билан икки йиллик шартномам бор. Бу ерга ижара асосида келдим. Бекободликлар билан Туркиядаги ўқув-йиғин олиб бораётган вақтимизда “Ордабаси”дан қизиқиш бўлди. Ўзаро гаплашган ҳолда янги жамоага ижара асосида ташриф буюрдим.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?
- Юқорида айтганимдек, “Металлург” билан шартномам борлиги учун ҳам бошқа жамоалардан таклифлар бўлгани йўқ. Кейин мен ҳам бу ҳақида ўйлаётганим йўқ эди. 

- “Ордабаси”ни танлашингизга пул ҳам муҳим роль ўйнадими?
- Йўқ. Мен “Ордабаси”дан таклиф бўлганидан сўнг оила аъзоларим ва “Металлург” раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда бир қарорга келдим. Пул роль ўйнагани йўқ. Қолаверса, янги жамоамда катта маош олмайман. Европанинг бошқа кучли чемпионатларига йўл олишимга “Ордабаси” трамплин вазифасини ўтаб беради деган умиддаман. Худо хоҳласа, келгусида янада кучли жамоаларда ўйнаш имкониятига эга бўламан. 

- Жамоа ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?
- Бу йил жамоанинг асосий мақсади ёшлар билан яхши ишлаш ва иқтидорлиларни кашф қилиш экан. Ҳозирги кунда жамоа чемпионатдаги энг ёши ҳисобланади. Шу жиҳатлари ҳам менинг “Ордабаси”га ўтишимга бош омил бўлди. 

- Шу йил Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади. Айтингчи, терма жамоа вазифани бажара оладими?
- Албатта. Бизда кучли футболчилар йиғилган. Ишонаманки, биз вазифани бажара оламиз. Мухлисларга ғалабалар тақдим қилиш истагидамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика