RU

Последние новости

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  2 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Ўртоқлик учрашуви. Ёшартирилган Ўзбекистон терма жамоаси Эронга ютқазди Новости

Ўртоқлик учрашуви. Ёшартирилган Ўзбекистон терма жамоаси Эронга ютқазди

Теҳронда ЖЧ-2018 иштирокчиси Эрон ва ёшартирилган Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 7-дақиқада Жавоҳир Сидиқов жарима майдони чизиғи устидан кучли зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 

17-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Рузбех Чэшми боши билан гол урди - 1:0.  25-дақиқада Аббос Отахоновнинг зарбасини дарвоза чизиғи устида турган ҳимоячи қайтарди. 30-дақиқада ўнг қанотдан Машарипов жарима майдони ичига кириб бориб тўпни шерикларига узатди, Ўринбоев дарвозага зарба бера олмади. 

45-дақиқада мезбонлар хавфли ҳужум ташкил этишди, берилган зарба ноаниқ кетди. 

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди. Форслар бўлимни ҳужумлар билан бошлашди, Ботирали Эргашев кетма-кет иккита сейв қилди. 52-дақиқада Азизжон Ғаниевнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

62-дақиқада Машариповнинг тўп узатишидан сўнг Ўринбоев зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди. 70-дақиқада Ботирали Эргашев ажойиб сейв қилиб жамоамизни голдан қутқарди. 80-дақиқада Яхшибоевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Машарипов дарвозага йўллади, бу сафар ҳам посбон ўз ўрнида.  

Учрашувда бошқа гол урилмаган Эрон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Иран

Рузбех Чешми - 17'

Товарищеские матчи . Тур 1

19/05/2018, 22:30

0
:
1
Завершен

Узбекистан

Стадион: 25000 зрителей

45'
90'
17'  Рузбех Чешми
46'  Амир Абедзаде (Хоссейн Хоссейни)
46'  Вурия Гафури (Джалал Хоссейни)
46'  Рузбех Чешми (Саид Эзатолахи)
59'  Эхсан Хажисафи (Пейман Монтазери)
68'  Карим Ансарифард (Вахид Амири)
69'  Мехди Тареми (Милад Мохаммади)
70'  Javokhir Sidikov (Sardor Sabirkhodjaev)
71'  Рустам Ашурматов (Islom Kobilov)
76'  Азизбек Тургунбаев (Жасур Яхшибоев)
78'  Одилжон Хамробеков (Khurshid Giyosov)
83'  Zabikhillo Urinboev (Andrey Sidorov)
88'  Jaloliddin Masharipov (Islom Kenzhaboev)


Эрон - Ўзбекистон 1:0

Гол: Рузбех Чешми 17, - 1:0.

Эрон: Амир Обидзода (Ҳуссайин Ҳуссайни, 46), Вуря Ғафури (Жалол Ҳуссайни, 46), Муҳаммад Ризо Хонзода, Мажид Ҳуссайни, Али Ғоибзода, Рузбех Чешми (Саид Иззатуллоҳи, 46), Карим Ансарифард (Воҳид Амири, 70), Эҳсон Хожсафи (Пежман Монтазари, 59), Меҳди Тораби, Ризо Ғучаннажод, Меҳди Тареми (Милад Муҳаммади, 68).


Ўзбекистон:
1.Ботирали Эргашев, 2.Рустам Ашурматов (13.Ислом Қобилов, 70), 4.Акром Комилов, 5.Аббос Отахонов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (14.Хуршид Ғиёсов, 78), 9.Забиҳилло Ўринбоев (11.Андрей Сидоров, 83), 10.Азиз Турғунбоев (23.Жасур Яхшибоев, 77), 17.Жалолиддин Машарипов (8.Ислом Кенжабоев, 88), 20.Достон Турсунов, 22.Жавоҳир Сидиқов (18.Сардор Собирхўжаев, 68).
Захира: 12.Раҳимжон Давронов, 21.Умид Эргашев, 3.Хожиакбар Алижонов, 16.Дониёр Нарзуллаев.

Огоҳлантиришлар: Мажид Ҳуссайни 90.


Рейтинг: +162   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика