Хаби Алонсо "Ливерпуль"ни бошқаришга тайёр!
21 янв 16:28
Новости
Хаби Алонсо "Ливерпуль"ни бошқаришга тайёр!
"Байер" ва "Реал" собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо мерсисайдликлар устозига айланиши мумкин.
Бу ҳақда Indykaila News ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, испаниялик мутахассис ўз кучига ишонмоқда ва "Ливерпуль"нинг амалдаги таркиби билан жаҳон даражасидаги жамоа туза олишига кўзи етмоқда. Ҳозирча "қизиллар" раҳбарияти томонидан Алонсога расмий таклиф бўлганми ёки йўқ — буниси номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2025 йилнинг ёзидан бери "Реал"да ишлаб келаётган эди, бироқ яқиндагина истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини бошқа бир собиқ мадридлик Альваро Арбелоа эгаллади. Ҳозирда "Реал" Ла Лига турнир жадвалида 20 ўйиндан сўнг 48 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии