RU

Последние новости

14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  2 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8

Суперлига. "Локомотив" бу мавсумда ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди Новости

Суперлига. "Локомотив" бу мавсумда ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятлар билан танишиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 31-дақиқада Марат Бикмаев жарима майдонига ёриб кирди ва ўткир бурчакдан зарба берди, Дилшод Ҳамроев ажойиб сейв намойиш этди. 

35-дақиқада Махарадзенинг ажойиб пасидан сўнг жарима майдони ичидан Сардор Рашидов тўпни дарвозага йўллади - 1:0. 

Биринчи тайм якунига етди.

Иккинчи тайм бошланди.

49-дақиқада Сардор Мирзаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Дилшод Ҳамроев сейв намойиш этиб қайтарди. 

53-дақиқада Сардор Рашидов бирга бир вазиятдан зарба берди, Ҳамроевдан навбатдаги сейв. 

54-дақиқада Рашидовнинг пасидан сўнг Санжар Шоаҳмедов тўпни дарвозабоннинг устидан дарвозага йўллади - 2:0. 

80-дақиқада Шоаҳмедовнинг кучсиз зарбасини Ҳамроев ушлаб олди. 

82-дақиқада Зиёвуддиновнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

90+3-дақиқада Нурилло Тўхтасинов бирга бир вазиятда тўпни осмонга қараб тепди.

Учрашувда бошқа гол бўлмади ва "Локомотив" ўз майдонида ғалабага эришди - 2:0.



20:00 - “Локомотив” – “Сўғдиёна” 2:0  
21 апрель 2018. Тошкент. "Локомотив" стадиони.  
Ҳакамлар: 
А.Асимов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), Р.Каримов (Тошкент).
Назоратчи – К.Смирнов (Қарши).
Комиссар – Л.Қўчқоров.

Голлар: Сардор Рашидов 35, - 1:0 (Кахи Махарадзе). Санжар Шоаҳмедов 54, - 2:0 (Сардор Рашидов).

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Бобурбек Йўлдошев, Кахи Махарадзе (Садриддин Абдуллаев, 65), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров (Диёр Туропов, 77), Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Азиз Омонов, 86), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Игорь Йелич.
Захира: Маъмур Икромов, Шерзод Каримов, Фарҳод Бекмуротов, Идрис Бикмайкин, Чо Сук Жаэ

"Сўғдиёна": Дилшод Ҳамроев, Элёр Орифов, Алишер Зиёвуддинов, Акмал Холмуродов, Азамат Исроилов, Дилмурод Каримов (Дониёр Ҳасанов, 55), Сардорбек Азимов, Шоҳруз Норхонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Жаҳонгир Абдумўминов (Иззат Абдуллаев, 68), Нурилло Тўхтасинов.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Шоҳруҳ Холматов, Иқбол Маликжонов, Фарҳод Мираҳматов, Дониёр Одилов, Сирож Мелиев.

Огоҳлантиришлар: Марат Бикмаев 20, Ҳусниддин Ғофуров 75.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика