RU

Последние новости

19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  0 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  9 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  5 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  8 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  11 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  25

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик" Новости

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик"

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида эртага ярим финал баҳслари ўтказилади.

Чорак финалда Японияни 4:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртага финалга чиқиш учун Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.

Жанубий кореялик футболчилар аввалги босқичда Малайзияни 2:1 ҳисобида енгишди. Бу жамоа шунингдек, гуруҳ босқичида Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Ж.Корея бош мураббийи Ким Бонг Гил шундай деди:

- "Ярим финалгача етиб келдик ва бунинг учун ҳамма шогирдларимга раҳмат. Энди ярим финалда Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Мен кўрдимки, рақибнинг ҳимоя ва ҳужум чизиғида яхшигина боғлиқлик бор. Баъзи ўйинчиларим толиққан, шунингдек айримларида жароҳат бор. Аммо финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз".

- "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик, бу эса яхши бўлмаслиги мумкин. Лекин ютқазиб қўйсак бу баҳона бўла олмайди. Албатта, камчиликларимиз бор ва ўйиндан ўйинга уларни тўғрилаш устида ишлаяпмиз".

- "Биз ҳамма ўйинларни мана стадионда ўтказдик, балки бу ҳам устунлик бериши мумкин. Аммо биз ҳам бошқалар билан бир хил шароитдамиз, чунки барча жамоалар Хитойда ўйнаяпти".

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика