Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»
22 апр 07:58
Новости
Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»
Албатта, бу биз учун юксак эътироф, юксак ютуқ! Бош мураббий сифатида бунинг учун барчага миннатдорчилик билдираман. Бу ғалаба йўлида жуда кўпчиликнинг меҳнати ётибди. Жуда кўп инсонлар бу йўлда меҳнат қилди, уларнинг барчасига раҳмат айтаман. Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди.
Биринчи бўлимдан сўнг таркибимизда 9 киши қолганидан сўнг олдимизда бошқа йўл йўқ эди. Фақат битта йўл бор эди, ўйини қутқариб қолиш вазифаси қолганди. Мураббийлар билан тўғри ечим топа олдик деб ўйлайман. Футболчилар матонат кўрсатишди ва биз ғалаба қозондик.
Иккита қизил карточка руҳий таъсир қилди. Бироқ ишонч бор эди. Мураббий сифатида тушкунликка тушмасликка ҳаракат қилдим. Танаффусда футболчиларни руҳан тиклашга ҳаракат қилдим ва биз буни уддаладик.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии