RU

Последние новости

23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  4 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15

14-турда энг юқори баллни Эрматов олди ёхуд “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйинида комиссар ишламади? Новости

14-турда энг юқори баллни Эрматов олди ёхуд “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйинида комиссар ишламади?

Ниҳоят 3-4 август кунлари миллий чемпионатимизнинг иккинчи давра ўйинлари бошланди.
Дастлабки кун 6та баҳс ўтказилган бўлса, эртаси куни яна битта учрашув билан 14-турга якун ясалди.

Эътиборингизни мазкур ортда қолган турда ишлаган ҳакамлар ва учрашув комиссарларига қаратамиз.

14-турда ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар орасида энг юқори баллни Равшан Эрматов олди. Фарғонада кечган “Нефтчи” – “Бухоро” қарама-қаршилигини бошқарган таниқли ҳакам учрашув назоратчиси Игорь Нехочин томонидан 9,6 баллга муносиб кўрилди. Унинг ассисентлари ҳам 9 дан кам балл олмади. Ҳақиқатдан ҳам ФИФА рефериси Эрматов Фарғонадаги баҳсни жуда яхши бошқариб борди. Унинг майдонда борлиги ҳам унчалик сезилмади. Керак пайтда қаттиққўллик кўрсатиб, ўйинчиларни аяб ўтирмади. Шунинг учун таниқли ҳакамга ортиқча эътирозлар бўлмади.

Аксинча 14-турда нисбатан энг паст балл олган ҳакам Мурод Муҳамедов бўлди. “Пахтакор” – “Андижон” учрашувида ишлаган реферининг иши шу куни назоратчи Дмитрий Роман томонидан 8,0 баллга лойиқ кўрилди.

Мезбонлар ғолиб бўлган учрашувда бош ҳакам Муҳамедов шу куни “Андижон”нинг битта футболчисига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. Сафар ўйинида бу “бургутлар”га қимматга тушгани аниқ.

Учрашувларга комиссар сифатида ташриф буюрганларга тўхталадиган бўлсак, 14-турда жами 6 нафар комиссар ишлади. Эътиборлиси 4 август куни Тошкентда ўтган “Локомотив” – “Навбаҳор” баҳсида комиссар тайинламаган. Ҳар холда бу борада ПФЛ расмий сайтида чиққан учрашувлар қайдномасида комиссар ишлаганини кўрмадик.
ПФЛ директори Фарҳод Магометов 14-турда “Пахтакор” – “Андижон” ўйинида комиссарлик қилгани ҳақида маълумотлар бор.

Ҳакамлар қўмитаси раиси Ноил Лутфуллин эса Самарқандда “Динамо” – “Насаф” баҳсида комиссар сифатида ишлаган.   
Унинг яқин ёрдамчиси Бобур Ҳайдаров эса “Машъал” – “Сўғдиёна” учрашувига ташриф буюрган.

Кўпинча касбимиз юзасидан клуб вакиллари ва футболга алоқаси бор кишилар билан суҳбатлашганимизда, учрашувларга ташриф буюраётган комиссарлар хусусида шундай саволлар билан мурожаат қилиб қолишади. Уларнинг вазифаси нима? Аслида улар буни қанчалик бажармоқда? Нимадир ўзгаряптими? Бундан ким ютяпти?

«Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро) – 1:0.
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент) – 9,6, А. Расулов (Тошкент) – 9,5, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,2, А. Эргашев (Тошкент) - 9
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

«Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши) – 0:5. 5859 томошабин.
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент) – 8,8, В. Лушин (Гулистон) – 9,0, М. Саидқосимов (Тошкент) – 9,0, И. Гармашов (Тошкент) – 9
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

«Металлург» (Бекобод) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 3:2. 1511 томошабин.
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент) – 8,5, Р. Ғопуров (Наманган) – 8,1, Р. Фозилов (Наманган) – 8,3, Р. Толибжонов (Фарғона) - 9
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

«Машъал» (Муборак) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 3:2. 4201 томошабин.
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,6, О. Жумаев (Навоий) – 8,4, Р. Самандаров (Навоий) – 8,1, А. Мўминов (Тошкент вилояти) - 8
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

«Қизилқум» (Навоий) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:2. 10112 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент) – 9,4, Р. Шояҳметов (Тошкент) -9,3, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 9,4, И. Иброҳимов (Нукус) - 8
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон) – 2:0. 1623 томошабин.
Ҳакамлар
: М. Муҳамедов (Тошкент вилояти) – 8,0, Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти) – 8,3, А. Снетков (Тошкент вилояти) – 8,3, В. Нажафалиев (Тошкент) - 9
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

«Локомотив» (Тошкент) - «Навбаҳор» (Наманган) – 2:0. 3850 томошабин.
Ҳакамлар
: Б. Намозов (Тошкент) – 8,6, О. Абдувасилов (Тошкент) – 8,2, Н. Рўзимов (Тошкент)- 8,3, А. Рубаков (Тошкент) - 9
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика