RU

Последние новости

09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  0 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  11 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  1 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  13 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7

14-ўриндаги "Турон" 2022 йилни ҳам Суперлигада давом эттиради, агар... Новости

14-ўриндаги "Турон" 2022 йилни ҳам Суперлигада давом эттиради, агар...

14та жамоа иштирок этаётган лиганинг, 14-ўринида турган Яйпаннинг "Турон" жамоаси 14та мағлубиятга учраган ҳолда, 14 очкога эга бўлиб турибди.

Лекин шунга қарамай жамоа элит лигада қолиши мумкин. Ажабо, қандай қилиб дейсизми? Ҳаммаси оддий, жа ҳаммаси эмаску, лекин 50% уларнинг ўз қўлларида.

Келинг аввал кейинги икки тур тақвимига назар ташлаймиз, аниқроқ қилиб ёзсак, аутсайдерларга.


25-тур.
"Бунёдкор" - "Сурхон"
"Андижон" - "Навбаҳор"
"Металлург" - "Турон"
"Машъал" - "Қизилқум"
26-тур.
"Турон" - "Андижон"
"Сурхон" - "Машъал"
"Қизилқум" - "Металлург"



Гувоҳи бўлганингиздек, "Турон"нинг кейинги икки ўйини, суперлигада жон сақлаш учун кураш олиб бораётган икки асосий рақиби. "Металлург"ни мағлуб этган тақдирда яйпанликлар финалга "Андижон" билан ўйнайдилар. Лекин ўша куни, айнан ўша вақтда иккинчи финал Навоийда бўлиб ўтади. "Қизилқум" ўз майдонида "Металлург"га қарши лашкар тортади. Икки финал "Турон" фойдасига ҳал бўлса ва бир тур аввал "Андижон" водий дербисида "Навбаҳор"ни мағлубиятга учрата олмаса (сўнгги тур олдидан 20 очкога эга бўлади) унда бу клуб Суперлигада қолади, фақат.. Фақат катта эҳтимол билан Про Лигада 3-ўринни қўлга киритган "Олимпик" билан ўтиш турнирида ўйнайди. Ҳар ҳолда бу 13 ёки 14-ўриндан анча яхши вазият.



Юқорида биз "Турон"га оид тахминларни эълон қилдик. Энди навбат "Андижон"га. Бургутларнинг ҳолатига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Кейинги турда "Навбаҳор" мағлубиятга учратилган тақдирда, улар катта лигада қолишлар учун "Металлург" иккита ўйиннинг биттасида очко йўқотиши керак. Ўтиш турнирисиз суперлигада қолишлари учун эса, "Машъал" кейинги икки ўйинда, 2та ғалаба қозона олмаслиги керак. Шунда "Андижон" "Машъал"дан юқорида бўлади, "Металлург" 100% натижа қайд эта олмаса, водийликлар 100% суперлигада қоладилар.

"Металлург"нинг вазияти "Турон" ва "Андижон"га қараганда кўп эмаску, оз бўлсада бироз енгилроқ. Уйда "Турон"ни мағлубияга учратса, ҳеч нима йўқотмайдиган "Қизилқум"га сафар қилади. Аммо бу йил аввалгиларидан фарқли равишда, адолат йўлидан кетган Ҳамид Актамовдан очко олиш осон бўлмайди.

"Машъал" ва "Сурхон"да вазият кўп эмаску, бироз енгилроқ.

Бу шунчаки тақвимдан келиб чиққан тахминлар холос. Вазиятга фақатгина 90-дақиқа тугагандан кейин ўзгарадиган турнир жадвали жавоб беради.


Менимча бу ерда ҳеч қандай танқид йўқ, муаллифи шарт бўлмаса керак.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика