"Пахтакор" олий лигада 500-ғалабасини қўлга киритди
25 сен 2016 09:00
Новости
"Пахтакор" олий лигада 500-ғалабасини қўлга киритди
Олий лиганинг 23-турида "Пахтакор" клуби Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб 5:1 ҳисобида зафар қучди.
1992 йилдан буён олий лигада узлуксиз иштирок этиб келаётган "шерлар" учун кечаги ғалаба юбилей 500-ғалаба бўлиб тарихга кирди.
Жамоа кеча ўзининг 733-ўйинида майдонга тушди. "Пахтакор" Ўзбекистон миллий чемпионатида 500та ғалабага эришган дастлабки клубга айланди. Унинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган "Нефтчи" ҳисобида 461 ғалаба мавжуд. Ундан кейинги ўринларни "Навбаҳор" (353) ва "Насаф" (325) жамоалари эгаллаб туришибди.
Бундан ташқари "Пахтакор" олий лигада энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади - 1666та. "Нефтчи" (1518), "Навбаҳор" (1271) ва "Насаф" (1047) бу борада кейинги поғоналарда боришмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Комментарии