11 август куни “Пахтакор 79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилади
04 авг 2016 12:42
Новости
11 август куни “Пахтакор 79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилади
11 август, куни “Пахтакор-79” жамоаси аъзоларини вафотига сабаб бўлган авиафалокат содир бўлганига 37 йил бўлади.
Мана шу муносабат билан, ушбу санада, Тошкентда бир неча тадбирлар бўлиб ўтади.
Аввалига, 09:00да футбол жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида жамланади. Бу ердаги хотирлаш маросими якунлангач, йиғилганлар авиафалокат оқибатида дунёдан кўз юмган “Пахтакор” футболчилари дафн қилинган Боткин қабристонига ташриф буюришади.
Тадбирларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Шуни ҳам қайд этиш лозимки, 5-10 август кунлари давомида болалар ўртасида Тошкентда “Пахтакор-79” хотира турнири бўлиб ўтади.
1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзолари хотирасини ёд этиш мақсадида ўтказиладиган турнирда мамлакатимизнинг 12 жамоаси 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар билан иштирок этади. Бухоро, Урганч, Самарқанд, Жиззах, Чуст, Термиз, Қўқон, Олмалиқ жамоалари билан бирга "Пахтакор", "Пахтакор-2" (2002 йил) ва БЎСМ-16 жамоалари турнирда қатнашади.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии