RU

Последние новости

03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  40 02:42А Серия. "Милан" "Комо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  3 01:50Ришарлисон узоқ муддатга сафдан чиқди  0 01:22"Атлетико" Симеоне билан 4 йиллик шартнома имзолади  2 00:55Сульшер нима сабабдан МЮга бош мураббий бўлмади?  4 00:29"Челси" асосий футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин  0 23:33"Вулверхэмптон" футболчиси учун МЮ билан бирга "Атлетико" ҳам курашади  0 23:15Эрик тен Хаг: "Клублар эгалари футболни тушунмайди"  4 22:46Кэррик собиқ шогирдини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0 22:20Эндрик: "Алонсодан кўп нарсани ўргандим"  1 21:53U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум қилинди  6 21:29"Челси" футболчиси "Лидс"га ўтди  0 21:13"Ал Иттиҳод" президенти Мессига қанча маош таклиф қилганини айтди  14 20:58Яп Стам МЮга кимни сотиб олиши кераклигини айтди  1 20:35"Реал" бир қанча мураббийлар билан музокаралар олиб борди  11

Низом Нортожиевни хотирлаб... Новости

Низом Нортожиевни хотирлаб...

Ўтган ҳафта ўзбек футболи яна бир оғир жудоликка учради.

1970-80 йилларда “Пахтакор”нинг марказий ҳимоясидаги ўйинлари орқали мухлислар ёқимтойига айланган Низом ака Нортожиев 60 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. 


Низом Нортожиев ҳақида

Низом Нортожиев “Пахтакор”га уч марта келиб, ҳар доим жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган кам сонли ўйинчилардан ҳисобланади. Таниқли мураббийлар Маъруф Акбаров ва Виктор Кечиновнинг (Валерий Кечиновнинг дадаси) шогирди саналган Нортожиев “Пахтакор”га илк бор 17 ёшида келиб, майдонга тушган. Тўғри, жамоага биринчи ташрифи омадли чиқмаган. Боиси, у вақтларда таркибда юқори савиядаги футболчилар кўп. 17 ёшли йигитчани тажрибали жамоадошларини рақобатда ютиб чиқиши амри маҳол эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Иқтидорли ҳимоячи икки мавсумни “Янгиер”да ўтказди. 1979 йилги авиаҳалокатдан кейин Нортожиев ҳам “Пахтакор”га ёрдамга чақирилди. Жамоа сардори сифатида тўп сурган футболчи клубга қайтгач, ярим ҳимояда ўйнаш бошлади. Марҳум қаҳрамонимиз 1980 йилги мавсумнинг дастлабки олти турида рақиблар дарвозасини олти марта ишғол қилиб, нафақат жамоа, балки олий лига тўпурарига айланди ва бу орқали Москвада чоп этиладиган “Футбол” нашрининг эътиборига тушиб, нашрда унинг сурати чоп этилди. 1981 йилги омадсиз мавсумдан кейин Нортожиев деярли уч мавсум ўйнагани йўқ. 1984 йил уни Янгийўл туманинг “Соҳибкор” жамоасига таклиф қилишди. Икки йил давомида аввалги формасини тиклаб олган ҳимоячи 1986 йил учинчи бор “Пахтакор”га келди ва уч мавсум Тошкент жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Бош мураббий Биродар Абдураимов ундан таянч ярим ҳимояда фойдаланди. 1988 йил “Пахтакор”дан кетгач икки йил давомида аввалида Андижоннинг “Спартак”, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубларида тўп сурди. Шундан сўнг яна “Соҳибкор”га қайтиб, ўйновчи мураббий сифатида мураббийлик фаолиятини бошлади. Мураббий бўлиб Тўрақўрғоннинг “Бахт”, “Ғазалкент”, “Оқ-тепа” клубларида фаолият кўрсатди. Бундан ташқари, “Сурхон”да Биродар Абдураимовга ёрдам берди. Қолаверса, болалар футболида ҳам фаолият кўрсатди. Жумладан, сўнгги йилларда “Локомотив” футбол мактабида ишлаб келаётган эди. 


Низом Нортожиевнинг “Пахтакор”даги статистикаси

Йил      Мусобақа     Ўйин       Гол 

1972       1-лига             1              - 

1979      Олий лига      4              - 

1980      Олий лига      30            6 

1981      Олий лига16-

1986       1-лига            6              1 

1987       1-лига           41             3 

1988      1-лига            29             1 

Жами                         127            11


Олти ўйинга чўзилган тўпурарлик

1980 йил. Собиқ Иттифоқ чемпионати. Олий лига

1-тур

«ПАХТАКОР» – «ДИНАМО» (Москва) - 1:2 (1:0)

3 апрель. Тошкент. 30000 томошабин.

Голлар: Низом Нортожиев (4) – В.Газзаев (65), Якубик (84).


2-тур

«ПАХТАКОР» – «АРАРАТ» (Ереван) - 1:0 (0:0)

7 апрель. Тошкент. 27000 томошабин. 

Гол: Низом Нортожиев (61).


3–тур

«ДИНАМО» (Минск) - «ПАХТАКОР» - 1:1 (0:1)

12 апрель. Минск. 25000 томошабин. 

Голлар: Прокопенко (30-пенальтидан) – Низом Нортожиев (65).


5–тур

«ПАХТАКОР» – ЦСКА (Москва) – 3:0 (1:0)

22апрель. Тошкент. 30000 томошабин. 

Голлар: Низом Нортожиев (24–пенальтидан, 84), Никифоренко (51).


6–тур

“НЕФТЧИ” (Боку) – «ПАХТАКОР» – 2:2 (0:1)

2 май. Боку. 10000 томошабин

Голлар: Михайлевский (42), Алиев (90) – Низом Нортожиев (46), Церетели (59)


Фурқатбек Нишонов
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика