RU

Последние новости

09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  3 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   5 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  5 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  103

10 йил олдин Дрогба Мбаппе билан расмга тушишни истамаган экан. Кеча Дидье айбини ювди ва яна қандай қилиб? Новости

10 йил олдин Дрогба Мбаппе билан расмга тушишни истамаган экан. Кеча Дидье айбини ювди ва яна қандай қилиб?

Ўшанда норвегиялик ҳакам Эвребе халал берган эди.

Килиан Мбаппе 2019 йилги «Олтин тўп» соврини учун курашда олтинчи ўринни эгаллади, аммо хафа бўлди дейиш қийин. Сабаби француз Дидье Дрогба билан маросим ўртасида расмга тушди.

Мбаппе йилнинг энг яхши ёш футболчисини аниқлаш учун саҳнага чиққанди, «Челси» собиқ ҳужумчиси эса унга селфи тушишни таклиф қилди.

Бу нарсани Килиан роса 10 йил кутди. 2009 йилда Мбаппе «Челси»га кўрикдан ўтиш учун келганди. Лондонда бир ҳафтага яқин бўлган ва 10-рақамни олиб, болалар жамоаси сафида «Чарльтон»га қарши ўйнаган.


Таниши орқали Килиан Дидье Дрогба билан расмга тушишни илтимос қилганди. Ивуарлик футболчи ЕЧЛ ярим финали доирасидаги «Барселона»га қарши баҳсдан сўнг расмга тушишга ваъда берганди.

Аммо ўша баҳсда норвегиялик ҳакам Том-Хеннинг Эвребе туфайли «Челси» финалга чиқа олмаган эди. Финал ҳуштаги янграганидан сўнг Дидье Дрогба бошчилигида лондонликларнинг деярли бутун таркиби ҳакамга ҳужум қилишганди.

Итальян матбуоти ивуарлик ҳужумчи Эвребени стадион тоннелида ҳам таъқиб қилган, ҳақорат қилганини ёзганди. Дрогбанинг ўзи буни рад қилган, аммо камерага қараб «Бу шармандалик деб айтганди!».



Дидье Эвребени нима қилмоқчи бўлганини тасаввур қилмасангиз бу кўзларга эътибор қилинг!

«10 йил олдин менинг ёнимга бир болакай келиб расмга тушишни сўраганди. Ўша куни рад қилгандим, сабаби натижадан хафа эдим. Кейинчалик бу болакай – Килиан Мбаппе эканини билдим. Қарзимни қайтармоқчиман», - деди Дрогба кечаги маросим вақтида.

Шу тариқа 10 йилдан кейин Дрогба ўша хатосини ювди ва франциялик футболчи билан саҳнанинг ўзида расмга тушди. Фақат ундан олдин Дрогба 10 йил олдинги нигоҳини такрорлаб берди. 




Болаликдаги орзулар ушалиши барибир ажойиб.



sports.ru сайтидан Нарзулла таржима қилди

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика