RU

Последние новости

12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  5 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  5 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  49 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  2 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  3 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  10 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  19 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  5 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  30 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  35

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари Новости

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари

Питер Хюистра мураббийлигидаги "Пахтакор" жамоаси Суперлига биринчи турида сафарда "Насаф"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

"Шерлар"нинг ғалаба голига 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Иброҳимҳалил Йўлдошев муаллифлик қилди. Қизиқарли кечган драматик ўйиндан сўнг футболчи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Пахтакор" аввал ҳам бундай қийин вазиятлардан чиқиб кетиб, "камбэк"ларни амалга оширган. Ғалаба қозонишимизга ишонган эдик. Биринчи ва иккинчи голни уриб олганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч ва шашт юқори даражага чиқди. 0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди. "Насаф" учрашув аввалидан ташаббусни қўлига олди. Биринчи бўлимнинг ўзида қулай вазиятларни юзага келтирдик. Фойдаланишга келганда омад етишмади. Сардор Рашидов пенальтидан тўп киритгач, жон-жаҳдимиз билан ҳужумга ўтдик. 

Жамоамизда характер бор. Буни бош мураббийимиз ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди. Қийин ҳолатлардан қандай чиқиб кетиш устида назарий машғулотларда иш олиб борилганди. Биз буни майдонда исботладик. 

Бундан аввал "Насаф" билан Суперкубокда ҳам тўқнаш келган эдик. Лекин бу икки ўйин ўртасида фарқ сезилди. Суперкубок битта ўйиндан иборат эди. Чемпионат эса узоқ давом этади. Сафарда, уйда ўйнаймиз. Рақиб жамоа ишқибозлари кеча стадионда ажойиб муҳит яратишди. Футбол шуниси билан завқлидир", - дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.

 "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги триллердан ГАЛЕРЕЯ

 Питер Хюистра: "Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди"

 Суперлига. "Насаф" - "Пахтакор" 2:3. Ўйин шарҳи

"Пахтакор" Қаршида "камбэк" амалга оширди

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика