RU

Последние новости

09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  0 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  3 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  15 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  4 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1

Узбекистан

Пахтакор

Джамшид Искандеров - 7', Станислав Андреев - 55', Джамшид Искандеров - 74'

Высшая лига. Тур 1

03/03/2017, 17:00

1
:
3
Завершен

Кызылкум

Азамат Алланиязов - 34'

45'
90'
7'  Джамшид Искандеров
55'  Станислав Андреев
74'  Джамшид Искандеров
74'  Акбар Исматуллаев (Сухроб Нуруллоев)
87'  Джасур Ҳакимов (Иброхим Ганихонов)
90'  Даврон Хошимов
10'  Алишер Юсупов (Шерали Джураев)
34'  Азамат Алланиязов
72'  Ильхом Юнусов (Самандар Шодмонов)
86'  Азамат Алланиязов (Бекзод Ганижонов)
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" мавсумдаги дастлабки учрашувни ишончли ғалаба билан якунлади! "Пахтакор" - "Қизилқум" 3:1
  • 90'
    Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.
  • 90'
    Учрашувга ҳакам 3 дақиқа вақт қўшиб берди.
  • 87'
    "Пахтакор": Жасур Ҳакимов ўрнига Иброҳим Ғанимжонов майдонга тушди.
  • 86'
    "Қизилқум": Азамат Алланиязов ўрнига Бекзод Ғанимжонов майдонга тушди.
  • 82'
    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
  • 78'
    "Пахтакор" иккинчи бўлимда "Қизилқум"га умуман имконият қолдирмаяпти.
  • Жамшид Искандеровнинг пенальтидан тепган зарбасини Умид Ҳонимқулов қайтарди. Қайтган тўпни эса Искандеров осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди - 3:1!
  • 74'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ! 3:1!
  • 73'
    "Қизилқум" дарвозаси томон пенальти!
  • 73'
    "Қизилқум": Илҳом Юнусов ўрнига Самандар Шодмонов майдонга тушди.
  • 70'
    Азим Аҳмедовнинг кучли зарбасини Ҳонимқулов қайтарди.
  • 68'
    Жасур Ҳакимов ажойиб имкониятдан унумли фойдалана олмади. Унинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини Ҳонимқулов ушлаб олди.
  • 64'
    "Пахтакор"нинг кетма-кет иккита жуда хавфли ҳужуми гол билан якунланмай қолди. Аввалига Жасур Ҳакимов Азим Аҳмедовнинг ажойиб оширмасидан кейин дарвозага бош билан зарба берди. Аммо зарбага аниқлик етишмади. Иккинчи ҳужумни эса Шерзод Каримов бўш қолган дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади.
  • 59'
    "Пахтакор" бир қатор етакчиларсиз ўйнаётганига қарамасдан рақибга нисбатан фаол ўйнамоқда. Голдан кейин жамоа учрашувдаги ташаббусни ҳам ўз қўлига олишга эришди охирги дақиқаларда.
  • "Пахтакор"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини Андреев самарали якунлади ва тўпни дарвозага аниқ йўналтирди. Андреевга тўпни қарама-қарши қанотдан Шерзод Каримов етказиб берганди.
  • 55'
    ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! СТАНИСЛАВ АНДРЕЕВ! 2:1!
  • 53'
    "Қизилқум" кичик ташаббусга эга.
  • 51'
    Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишди. Ҳар иккала жамоа ҳам тезроқ иккинчи голни киритишга шошилишмоқда.
  • 49'
    Артур Геворкяннинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпига Азамат Алланиязов зарба беришда бироз кеч қолди.
  • 48'
    Жасур Ҳасановга қарши Шерзод Каримов жарима майдончаси олдида қоидани бузди. Жарима зарбаси.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди!
  • Танаффус!
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 43'
    Майдонда кескин кураш кечмоқда.
  • 41'
    Уҳҳҳҳҳҳ! Жамшид Искандеровнинг ажойиб зарбасидан сўнг Умид Ҳонимқулов жамоасини голдан сақлаб қолди.
  • 38'
    Камолиддин Тожиев Азамат Алланиязовга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам эса фақат фол қайд этиш билан чекланди ва ҳимоячини огоҳлантирмади.
  • "Қизилқум" футболчиси Илҳом Юнусовнинг ажойиб пасидан сўнг Камолиддин Тожиев жарима майдончаси ичида боши билан ўйнашда жуда қўпол хатога йўл қўйди. Бундан эса навоийликлар ҳужумчиси Азамат Алланиязов унумли фойдаланди - 1:1.
  • 34'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АЗАМАТ АЛЛАНИЯЗОВ!
  • 28'
    "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам анча хавфли кўриниш олди. Шерзод Каримов жарима майдончаси олдида тўпни бемалол қабул қилиб олди ва дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 26'
    "Пахтакор" таркибида Жамшид Искандеров ажойиб ўйин кўрсатмоқда.
  • 25'
    Учрашув шиддати ошиб бормоқда. Жамоалар ҳужумкорликни оширишди.
  • 22'
    Александр Лобановнинг оддий вазиятдаги хатоси туфайли "Қизилқум" бурчак зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо "Қизилқум" ушбу стандарт вазиятидан наф чиқара олмади.
  • 20'
    "Пахтакор" ҳисобни ошириши мумкин эди. Жамшид Искандеровнинг ажойиб зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. "Қизилқум" жамоасининг марказий ҳимоячилари бироз ўзларини йўқотиб қўйишмоқда.
  • 19'
    Ўйин темпи ўртача. Жамоалар тўп тушиши билан олдинга, ҳужум қилишга интилишмоқда. Аммо олдинги чизиқдаги ҳаракатларга аниқлик етишмаяпти.
  • 16'
    "Пахтакор"нинг жавоб ҳужуми! Даврон Ҳошимов энди узоқ масофадан дарвозани "ўққа" тутишга уриниб кўрди. Лекин ҳимоячи мўлжалда адашди.
  • 15'
    Шерали Жўраевнинг узоқдан тепган зарбаси кучли, аммо хавфли чиқмади. Лобанов ўз ўрнида.
  • 14'
    "Қизилқум" тўпни ўз назоратига олишга уринмоқда.
  • 12'
    "Пахтакор" жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шерзод Каримовнинг тепган тўпини дарвозабон Умид Ҳонимқулов ушлаб олди.
  • 10'
    "Қизилқум" жамоасида мажбурий ўзгариш: Алишер Юсупов ўрнига Шерали Жўраев майдонга тушди.
  • "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми самарали якунланди. Марказдан ташкил этилган ҳужум чап қанотга кўчди ва Станислав Андреевнинг тўп узатмасидан кейин Жамшид Искандеров ҳисобни очишга эришди - 1:0.
  • 7'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ!
  • 4'
    "Пахтакор" ҳам ҳужумга ўтди. Аммо уларнинг илк уринишлари ўйиндан ташқари туфайли тўхтаб қолди. Иккинчи уринишда эса "Қизилқум" ҳимоячилари позицион яхши ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишди.
  • 2'
    Ўйиндаги дастлабки хавфли ҳужумни "Қизилқум" жамоаси ташкил этди. Артур Геворкян жарима майдончаси ичида тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси садолари остида навбатдаги футбол мавсуми очиқ деб эълон қилинди.
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Бугунги учрашувни ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов бошқариб боради. Унга қанотларда Тимур Галеев ҳамда Акбар Пўлатов кўмаклашади. Захира ҳаками Игорь Худойдотов. Назоратчи Игорь Нехочин.
  • Захира: Артём Макосин, Шукурали Пўлатов, Отабек Зокиров, Самандар Шодмонов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Бегзод Ғанижонов
  • "Қизилқум": Умиджон Хонимқулов, Эркин Бойдуллаев, Акмал Рустамов, Воҳид Шодиев, Файзулло Қамбаров, Азамат Алланиёзов, Артур Геворкян, Жасур Ҳасанов, Азизбек Усмонов, Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов
  • Захира: Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Ҳожиакбар Алижонов, Суҳроб Нуруллаев, Иброҳим Ғанихонов, Жамшид Юсупов, Хушнудбек Авилов
  • "Пахтакор": Александр Лобанов (с), Владимир Козак, Камолиддин Тожиев, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Азимжон Аҳмедов, Станислав Андреев, Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров, Жасур Ҳакимов
  • Олий лиганинг илк туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан матнли онлайн трансляцияни ушбу саҳифа орқали ўқиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика