RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Узбекистан

Локомотив

Темурходжа Абдухаликов - 2'

Кубок Узбекистана. Тур 3

30/11/2016, 13:00

0
:
1
Завершен

Насаф

45'
90'
2'  Темурходжа Абдухаликов
31'  Ислом Тухтаходжаев
32'  Темурходжа Абдухаликов
53'  Артур Геворкян (Марат Бикмаев)
73'  Шерзод Файзиев (Олег Зотеев)
84'  Санжар Шоахмедов (Бобурбек Юлдашев)
90'  Ислом Тухтаходжаев
33'  Одилжон Хамробеков
58'  Одилжон Хамробеков (Шахбоз Эркинов)
71'  Драган Черан (Бобир Абдихоликов)
  • "Локомотив" Ўзбекистон Кубоги ғолиби!
  • 90'
    Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Ислом Тўхтахўжаевга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди.
  • 90'
    Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
  • 84'
    Санжар Шоаҳмедов ўрнига Бобурбек Йўлдошев майдонга тушди
  • 83'
    Салим Мустафоев берган кучли зарба Элдорбек Суюнов томонидан қайтарилди.
  • 80'
    Зотеев ўз қанотидан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо "Насаф" ҳимоячиларни тўпни тепиб юборишди, Тимур Кападзе эса тўпни тўхтатиб дарвоза томон зарба берди, Суюнов тўпни ушлаб олди.
  • 77'
    Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини 8150 нафар мухлис стадиондан кузатмоқда
  • 73'
    Ўзгариш. Олег Зотеев Шерзод Файзиев ўрнига майдонга тушди
  • 71'
    Ўзгариш. Черан ўрнига Бобир Абдуҳолиқов майдонга тушди.
  • 66'
    "Локомотив"нинг хавфли ҳужуми гол билан якунланишига бир баҳия қолди. "Аждарлар" ҳимоячиси дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди
  • 60'
    Ислом Тўхтахўжаев сариқ карточкаси борлигига қарамасдан рақиб футболчисини йиқитди. Ҳамма иккинчи сариқ карточкани кутганди, аммо ҳакам оғзаки танбеҳ билан чекланди
  • 58'
    Ўзгариш. Ҳамробеков ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди.
  • 55'
    Черан рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва жамоадошига узатмоқчи бўлди. Аммо унинг узатмаси "Локо" футболчиси томонидан йўққа чиқарилди
  • 53'
    Ўзгариш. Артур Геворкян ўрнига Марат Бикмаев майдонга тушди
  • 52'
    Шуҳрат Муҳаммадиев ўз жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб берди.
  • 51'
    Маъмур Икромов Чераннинг яқин масофадан берган зарбасини қайтарди. "Насаф" ҳужумкорликни оширмоқда
  • 50'
    "Насаф" футболчиси Кападзега нисабатан майдон марказида қоида бузди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС!
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 43'
    Артур Геворкян ўнг қанотда собиқ жамоадошларини алдашга киришди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади
  • 41'
    Тўп учун кураш кўпроқ майдон марказида кечмоқда
  • 31'
    Ислом Тўхтахўжаев майдон марказида Азиз Ғаниевга нисбатан қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.
  • 26'
    Икром Алибоевнинг узоқдан тепган тўпини Элдор Суюнов қайтариб юборди.
  • 24'
    Майдон маркази "Локомотив" футболчилари томонидан бошқарилмоқда.
  • 22'
    "Локомотив" жарима майдончаси ичида Икром Алибоев тўпни Дониёр Нарзуллаевдан олиб қўйди. Нарзуллаев йиқилди, аммо бу ерда пенальти йўқ эди...
  • 20'
    "Локомотив" футболчилари Драган Черанни яхши қўриқлашмоқда.
  • 18'
    Ўйинни "Локомотив" назорат қилмоқда. "Насаф" ҳозирча ўз ўйинини топиб олганича йўқ.
  • 14'
    "Насаф"нинг ҳужуми Шуҳрат Муҳаммадиевнинг узоқдан тепган зарбаси ноаниқ кетди. "Локо"нинг жавоб ҳужуми жуда хавфли чиқди. Санжар Шоаҳмедовнинг яқин масофадан тепган тўпини Суюнов бартараф этишга муваффақ бўлди.
  • 11'
    Интернет тезлиги жуда паст. Шу боис матнли онлайн трансляцияси бироз кечроқ ва қисқароқ берилмоқда. Тўғри тушунасиз деган умиддамиз.
  • 8'
    Маъмур Икромов тўп узатишда қўпол хатога йўл қўйди. Аммо Азиз Ғаниев довдираб қолди ва тўпни жамоадоши Баҳром Абдурахимовга узатишда суст ўйнади. Ажойиб имконият, яъни совға қилинган вазият кўкка совурилди.
  • 6'
    Ўйин темпи ўртача даражада.
  • 3'
    "Насаф" жавоб ҳужум уюштирди. Аммо чап қанотдан ташкил этилган ҳужум хавфли, аммо бесамар якунланди.
  • 2'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Локомотив" тезкор гол киритди! Артур Геворкяннинг тўп узатишидан сўнг Элдор Суюновни тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди ва Темурхўжа Абдухолиқов осонлик билан дарвозани ишғол этди - 1:0.
  • Учрашув бошланди!
  • Финал "Шапекоэнсе" клубининг авиаҳалокатга учрагани туфайли бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланмоқда...
  • Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда...
  • Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда...
  • "Динамо" стадионига тахминин 10 мингга яқин футбол ишқибозлари ташриф буюришган.
  • Андрей Микляев ва Еличичи тандеми бугун "Локомотив"ни 4-5-1 схемасида ўйнатишга қарор қилишган. Рўзиқул Бердиев ҳам шу услубни танлаган. "Локомотив" ўйин бориши билан 3-4-3 схемасига ҳам ўтиб ҳаракат қилиши мумкин.
  • Янги кубок саноқли дақиқалардан сўнг стадиони марказига, футболчилар чиқиб келадиган йўлакка қўйилади. Барча кубокни кутмоқда...
  • Жамоалар ўйин олди чигалёзди машқларини якунлашди. Стадионда эса маҳаллий санъаткорлар ўз чиқишлари билан мухлисларни хушнуд этишмоқда.
  • "Динамо" стадиони мухлислар билан тўлиб-тошишда давом этмоқда. Ҳозирча трибуналарнинг деярли 70% ишқибозлар билан тўлди.
  • Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент) Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент) Захира ҳаками: Зокиржон Қодиров (Навоий) Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
  • "Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 18.Баҳром Абдурахимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Фозил Мусаев, 33.Одилжон Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёр Нарзуллаев, 69.Драган Черан. Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Шаҳбоз Эркинов, 21.Азамат Алланиязов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдихолиқов.
  • "Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 5.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 37.Шерзод Файзиев, 71.Артур Геворкян. Захира: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашев, 7.Садриддин Абдуллаев, 10.Марат Бикмаев, 13.Неманья яничич, 29.Қувондиқ Рўзиев, 33.Олег Зотеев.
  • Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви "Локомотив" - "Насаф" ўртасидаги беллашувни матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика