RU

Последние новости

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   9 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  28 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

“Зомин”нинг ғалабали серияси 3та ўйинга етди Новости

“Зомин”нинг ғалабали серияси 3та ўйинга етди

Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаларида “Зомин” жамоаси 2012 йилдан буён узлуксиз иштирок этиб келмоқда.

Ҳар йил мусобақалар бошланганида жамоа ўз олдига юқори марраларни кўзлаб, ҳаракат қилган. Ўтган йилларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, жамоа фақатгина 2015 йилги мусобақанинг иккита босқич натижасига кўра 5-ўринга чиқа олди.

Бу йил ҳам жамоа ўз олдига юқори марраларни кўзлаб, ҳаракат қила бошлаган эди. Лекин жамоада биринчи давра сўнгида пасайиш юзага келган эди, бунинг асосий сабабларидан бири маблағ билан боғлиқ. Шундай бўлсада иккинчи давра бошланишидан олдин таркибга тажрибали Олий лига ҳавосидан баҳра олган ўйинчилар ва ёш футболчилар таклиф этилди. Иккинчи давра бошларидаги кетма-кет мағлубиятлар жамоа мухлисларини “Биринчи лигадан тушиб кетадими?” деб, анча ўйлантириб қўйди. Лекин охирги учта турдаги ғалаба (“НБУ-Осиё” - “Зомин” (0-2), “Зомин” - “Хоразм” (3-0), “Зомин”-“Орол” (4-3) жамоа мухлислари қалбида яна умид учқинларини уйғотди. Жамоа 32-турга келиб, мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда. Лекин яна олтита тур учрашувлари борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, мусобақа сўнгига қадар зоминликлар турнир жадвалида ўтган йилги натижасини яна бир бор такрорлаши мумкин.



“Зомин” жамоасининг кейинги тур учрашувлари билан танишинг:
33 тур. 23 октябрь (якшанба)
“Норин” – “Зомин”
34 тур. 26 октябрь (чоршанба)
“Уз-Донг-Жу” – “Зомин”
35 тур. 2 ноябрь (чоршанба)
“Зомин” – “Цементчи”
36 тур. 5 ноябрь (шанба)
“Зомин” – “Ёзёвон-Лочинлари”

Яна 2 та қолдирилган ўйин 23 ва 24-турлар:
“Хотира-79” – “Зомин”
“Косонсой” – “Зомин”

Акмал Рахматуллаев
“Зомин” ПФК матбуот котиби

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика