RU

Последние новости

21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  0 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  6 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  3 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  12 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ) Новости

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ)

Бугун Ўзбекистон Про-лигасининг 22-тури доирасида "Нурафшон" - "Зомин" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалабага эришишди. Таъкидлаш керакки, илк мавсумида 1-поғонада кетаётган "Нурафшон" ўз майдонида Про-лигада илк марта мағлубиятга учради. Хўш, бу қай тариқа рўй берди?

Аслида ўйин мезбонлар учун яхши бошланганди. 6-дақиқадаёқ Руслан Веклич чиройли комбинацияни голга айлантиришни уддалади. Умуман олганда, илк бўлим "Нурафшон"нинг тўлиқ устунлигида ўтди. "Зомин" ҳужумга ўта олмади ва хавфли вазиятлар ҳам яратмади.

28-дақиқада ўйиннинг кульминацион нуқтаси кузатилди. Бу вазиятда "Зомин" посбони Жавоҳир Комилов рақиб ҳужумчиси Орипхўжа Абдухолиқовни йиқитди. Бош ҳакам Олим толибжонов буни "сўнгги умид фоли" деб баҳолади ва посбонга қизил карточка берди. Бу эса "Нурафшон" учун қулайликлар келтириб чиқиши кутилганди. Бироқ вазиятлар бошқача якун топди.


1-таймнинг 39-дақиқасида "йўлбарс"лар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бу паллада Руслан Веклич рақибнинг икки ҳимоячисини ортда қолдирди. Шу орқали "Нурафшон"нинг икки футболчиси дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб борди. Аммо вазиятга ҳимоячи аралашди ва ҳавф бартараф қилинди.

2-бўлимда тўлиқ устунлик бир томонда бўлгани йўқ. Аммо рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаган "Зомин" тактик томондан жуда тартибли ўйнади, жамоа жуда зич ҳимояланди ва қарши ҳужумлар анчагина хавфли чиқди. 56-дақиқада "Зомин" тезкор ҳужумга ўтди. Тўпни ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди. Бурчакдан узатилган тўпни Шоҳжаҳон Аббосов дарвозага жойлаб қўйди, 1:1.

Шундан кейин "Нурафшон" анчагина пала-партишликни кўрсатди. Воҳид Холбоев таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўз томонига оғдирмоқчи бўлди. Бироқ рақибнинг тартибли ҳимояси бунга йўл бермади.

86-дақиқада эса барчасига нуқта қўйилди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни рақиб жарима майдончаси ичида Шоҳжаҳон Аббосов тўхтатди, тўп ерга тушди, футболчи анчагина ўйлаб зарба берди. ГОЛ! Рақиб ҳимоячиларидан бирортаси ҳам ҳужумчига қаршилик қилмади (ёки бундай қилишни истамади). Шу орқали "Нурафшон" бу мавсум Про-лигада ўз майдонидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Гарчи Про-лигада пешқадамлик қилаётган бўлса-да, "Нурафшон"нинг молиявий ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу борада сизларга хабар бергандик. Балки шу сабабли жамоа кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олгандир.

Ушбу мағлубиятдан кейин ҳам "Нурафшон" Про-лигадаги етакчилигини сақлаб қолишди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика