RU

Последние новости

18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  1 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  13 17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  9 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0

Зайниддин Тожиев — "Одил Жуниор"даги фаолият ва "Зомин"га ўтиш ҳақида Новости

Зайниддин Тожиев — "Одил Жуниор"даги фаолият ва "Зомин"га ўтиш ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Зайниддин Тожиев яқиндагина "Зомин" клуби бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Биз мураббий билан "Одил Жуниор"даги фаолияти ҳамда "Зомин"га ўтиши ҳусусида суҳбатлашдик.

- Сиз узоқ вақт давомида "Одил Жуниор"да ишладингиз. Нима учун кетишга қарор қилдингиз?

- Биринчи навбатда "Одил Жуниор" академиясида бирга ишлаган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Севимли ишим билан шуғулланиш ва ёш футболчиларни ривожлантириш услубини тубдан ўзгартирган тажрибали мутахассислардан билим олиш имкониятини яратиб берган Одил Аҳмедовга алоҳида раҳмат айтаман. Бу услуб эса ўз мевасини беришни бошлаб юборди – бу йил Академиянинг 46 нафар футболчиси турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнашмоқда. 6 нафар футболчи эса ўтган йил Индонезияда ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтишди. Янги чорловни қабул қилиш вақти келгани учун "Зомин"га ўтдим.




- "Зомин" варианти қандай пайдо бўлди?

- "Зомин" клуби стратегияси "Одил Жуниор" академиясидаги ишларнинг давоми ҳисобланади, фақат катталар даражасида. "Зомин" жамоаси асосини 2006-2007 йилларда туғилган йигитлар ташкил этади.

- Жамоанинг мақсади ҳамда вазифалари қандай?

- Мақсадимиз битта - ёш футболчиларга катталар футболида имконият яратиб бериш ва янги Шомуродов, Ҳусанов ва Файзуллаевларни чиқариш. Бунинг учун меҳнат ва сабр қилиш керак, шундагина натижа бўлади. Бундан ташқари рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳозиргача биз бир марта ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Биринчи лига иштирокчиси ҳисобланган Сирдарё ФА жамоасини 9:1 ҳисобида мағлуб этдик. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига чиқиш учун баҳсда Навоий ФА жамоасини 7:0 ҳисобида таслим қилдик. Гуруҳ босқичида бизнинг жамоа "Локомотив" ва "Қизилқум" каби Суперлига клубларига қарши ўйнайдиган бўлди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика