RU

Последние новости

13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  2 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  8 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  7 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  3 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  80

Зоҳир Пиримов: "Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман" Новости

Зоҳир Пиримов: "Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман"

14-тур доирасида “Бухоро” Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувдан олдин “Бухоро” ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввал ўтган “Локомотив”га қарши учрашув ҳақида ўз фикрларимни билдириб ўтсам. “Локо”га қарши ўйинда камида дуранг натижага лойиқ эдик. Биз ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин, анча тажрибали жамоа саналган “Локомотив” клуби ўйинни жиддий тарзда кучайтира олди. Афсус-ки, учрашув охирида ўз хатоларимиз эвазига имкониятни бой бериб қўйдик.

Энди бор этиборни навбатдаги учрашувга қаратишимиз керак. Кейинги рақибимиз ҳам анча жиддий. Гарчи “Бунёдкор” турнир жадвалида қуйи пағоналарда бораётган бўлса-да, яқинда ушбу жамоада мураббий алмашди. Миржалол Қосимов анча тажрибали мураббий саналади. Унинг жамоасига қарши ўйнаш жуда қийин. Ҳозир биз бу учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. Ижобий натижага эришишимиз учун биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намоиш этишимиз шарт”-деди Пиримов.

-Сизни майдонда камдан-кам ҳолларда кўрамиз. Бу нима билан боғлиқ? Балки жароҳатингиз бордир?


-Менда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Мен ҳамма қатори машғулотларда ишлаяпман. Асосий таркибда ким майдонга тушишини эса мураббийлар ҳал қилишади. Мен ҳамма вақт майдонга тушиб жамоамга ёрдам беришга тайёрман. Ҳозир бор эътиборимни биринчи давранинг охирги икки учрашувига қаратганман. Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман. Ҳар қандай футболчи мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиб туришни хохлайди.


-Энди мавзудан четлашсак ва МТЖ ҳақида суҳбатлашсак. Яқинда ЎФФ Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабини саралаш босқичини охирига етказиб қўйиш учун имконият берди. Умуман МТЖнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

-Миллий терма жамоамизнинг имконияти Жанубий Корея мағлуб бўлгандан кейин яна ўз қўлига ўтди. Хитойга қарши кечадиган баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз шарт. Сўнгги учрашувни Кореяга қарши  ўз майдонимизда ўтказамиз, бу эса бизга устунлик бериши мумкин. Мухлисларга мурожаат қилмоқчи ман. Келинг МТЖга ишонишда давом этайлик. Уларга руҳий босим ўтказишдан фойда йўқ, бугун уларга далда бериб туришимиз керак. Уларга ўз кучларига ишонч ҳосил қилишга ёрдам берайлик. Қарор қабул қилинган, нима бўлган тақдирда шу мураббийлар кейинги икки учрашувга термани тайёрлашади.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика