RU

Последние новости

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  14 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  29 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

Златан 41 ёшда термага чақирилгани ҳақида: "Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор" Новости

Златан 41 ёшда термага чақирилгани ҳақида: "Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор"

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович миллий термадан чақирув олгани ҳақида гапирди.

Футболчи ҳали ҳамон фаолиятини якунлаш ниятида эмас.

- Кетиш шунчаки осон бўлмайди. Аммо мен учун бу якун эмас.

Мен бу ерда фарқни кўрсатиш учун юрганим йўқ. Ёшим ҳақида гапиришни истамайман. Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор. Улар ҳулосаси хато эканлигини кўрсатмоқчиман.

Сўнгги 14 ой мобайнида 3та жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Ҳолатим умуман яхшиланмаган вақтлар ҳам бўлди. Кўзим фақат қоронғуликни кўрди, йўл охиридаги ёруғлик йўқ эди. Секин-секин тиззам яхшиланиб борди.

- Таслим бўлиш ҳақида ўйламадингизми?

- Йўқ, ҳеч қачон таслим бўлмайман. Бу менга адреналин беради. Хатто журналистлар ҳам мени эгоистликда айблайди, бироқ мен ундай эмасман. Аксинча Сизлар менга ёрдам бердингиз ва бу давом этади. Ич-ичимдан менга шубха кўзи билан қараётганларга хато қилганлигини кўрсата оламан.

А Серияда гол урган энг қари футболчи бўлганим борасида кўплаб табриклар олдим. Лекин менга ёшга аталган рекордлар керак эмас. Қандай бўлсам, шундай бўлиб қоламан. Бироқ ёшим бўйича саволлар бир умр берилаверилади.

- 41 ёшда термадасиз, демак, саволлар табиий.

- Кеча жамоавий кечки овқатда йигитларга шундай дедим: "Менимча, Сизлар мени ахмоқ деб, бу ёшда бу ерда нима қилаяпти деб ўйлаяпсизлар. Бироқ ҳали вақтлар ўтиб, Сиз ҳам футболни якунлаш ёшига келганида тиззангиз қалтирашни бошлайди ва тугатиг қўрқинчли ҳолатга айланади. Демак, ҳозирги ҳаётингиздан завқ олинг, - деди Ибрагимович.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика