RU

Последние новости

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  6 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Зинедин Зидан: "Бизни бой, "Атлетико"ни ишчан жамоа деб аташади, аммо "Реал"да ҳам кам меҳнат қилинмайди" Новости

Зинедин Зидан: "Бизни бой, "Атлетико"ни ишчан жамоа деб аташади, аммо "Реал"да ҳам кам меҳнат қилинмайди"

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Атлетико" билан ўйиндан олдин журналистлар фикрига жавоб берди.

– "Атлетико" ҳалқ жамоаси сифатида кўрилади, "Реал"ни эса бундай эмас.

– Бундай нарсаларга аралашмайман. Бу ерда одамлар жуда кўп ишлалашади ("Атлетико"да бўлгани каби) деб айтиши мумкин. Бизни бой, "Атлетико"ни ишчан жамоа деб аташади, аммо "Реал"да ҳам кам меҳнат қилинмайди. Ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман. Мен бир нарсани биламан. "Реал Мадрид" мухлислари ўйинчиларида фахрланишади ва биз барчасини улар учун қилмоқчимиз.


– Дерби алоҳида аҳамиятга эга ўйинми?

– Ғалаба қозонишни истаймиз. Жуда кучли рақибга қарши қийин ўйин бўлади. 


– Куртуа асосий таркибга қайтадими?

– Ҳаммамиз битта қайиқдамиз. Барчани ҳисобга оламан. Ўйинчиларим тайёрлигини айтмоқчиман. Қайдномадаги 25 футболчидан ҳаммани майдонга туширишдан ҳурсанд бўлардим.


– "Атлетико" билан ўйин – Симеоне билан тўқнашувми?

– Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. У ҳамма сингари рақибни ўта чуқур ўрганади. Лекин, эртага "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги ўйин гувоҳига айланамиз.


– Жадвалдаги етакчилик сизга таъсир кўрсатмайдими?

– Ҳар доим хотиржамликни сақлаган ҳолда, нима қилишимиз лозимлиги ҳақида фикрлаш керак. Кўп таҳдидлар уюштирадиган қийин рақибга қарши ўйнаймиз. Бироқ, мени фақат ўзимнинг жамоам қизиқтиради. Яхши ўйин ўтказиш учун мотивацияга эга бўлдик", – дейди Зидан. 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика