Зидан: "Яна Роналду, Бензема ва Бэйл бирга ўйнаётганини кўрмоқчиман"
27 ноя 2017 18:16
Новости
Зидан: "Яна Роналду, Бензема ва Бэйл бирга ўйнаётганини кўрмоқчиман"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Фуэнлабрада"га қарши Испания Кубоги 1/16 финал учрашувидан олдин Гарет Бэйлнинг ҳолати ҳақида гапириб берди.
"Биринчи ўйин жуда яхши ўтди, энди бошланган нарсани якунлаб қўйиш керак. Эртага Бэйл биз билан бўлади ва майдонга тушиши керак. Уни тезроқ 100% тайер кўрмоқчиман, аммо бу қачон содир бўлишини билмайман. У эртага қанча ўйнашини олдиндан айтиб бера олмайман.
Уэльслик қайтганидан сўнг тактика ўзгарадими, йўқми, ҳозир айтолмайман. Яна Роналду, Бензема ва Бэйл бирга ўйнаётганини кўрмоқчиман" - дейди Зидан.
"Реал" - "Фуэнлабрада" учрашуви 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Комментарии