RU

Последние новости

18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  5 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  1 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  7 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  4 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0

ЖЧ-2018 саралаш босқичига 14 апрель куни қуръа ташланади Новости

ЖЧ-2018 саралаш босқичига 14 апрель куни қуръа ташланади

ОФК расмий сайтининг маълум қилишича, 14 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ЖЧ-2018 саралаш босқичи Осиё минтақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Шу куни Осиё Кубоги-2019 саралаш ўйинларига ҳам қуръа ташланади. Қуръа миллий терма жамоаларнинг ФИФА рейтингида эгаллаб турган ўрнига кўра олиб борилади.

34та жамоа тўғридан-тўғри саралашнинг иккинчи босқичидан курашга киришади. Булар - Эрон, Япония, Ж.Корея, Ўзбекистон, БАА, Қатар, Уммон, Иордания, Хитой, Австралия, С.Арабистони, Баҳрайн, Ироқ, Фаластин, Ливан, Қувайт, Филиппин, Мальдив, Вьетнам, Тожикистон, Мьянма, Афғонистон, Таиланд, Туркманистон, КХДР, Сурия, Қирғизистон, Малайзия, Гонконг, Сингапур, Индонезия, Лаос, Гуам ва Бангладеш.

Олтита жамоа саралашнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Булар - Яман, Ҳиндистон, Шарқий Тимор, Камбоджа, Бутан ва Хитой Тайпейи. Саралаш ўйинларида жами 40та жамоа бештадан саккизта гуруҳга бўлинади. Баҳслар 11 июндан келаси йилнинг 29 мартигача давом этади.

Гуруҳ ғолиблари ва тўртта энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиби тўғридан-тўғри Осиё Кубоги-2019га ҳамда ЖЧ-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундига йўл олади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика