RU

Последние новости

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  7 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  5

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Колумбия Новости

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Колумбия

Жаҳон чемпионати "С" гуруҳининг тўртинчи жамоаси Колумбия ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Колумбия терма жамоаси деганда кўпчилик кўз олдига Карлос Вальдеррама гавдаланади. Унинг ўзгача соч турмаги бунга сабаб бўлиб қолган. Ушбу футболчи Колумбия футболида ўзига яраша из қолдирган. Энди бевосита Колумбия жамоаси ҳақида сўз юритсак.



Ушбу терма жамоа кўп йиллар мобайнида қолган терма жамоалардан ажралиб қолган ва расман футбол турнирларида иштирок эта олмаган. Фақатгина 1936 йилга келиб КОлумбия футбол федерацияси КОНМЕБОЛга аъзо бўлган ва шундан икки йил ўтиб эса, Колумбия терма жамоаси ўзининг илк расмий ўйинини ўтказган. Биринчи халқаро турнир улар учун 1945 йилда Америка кубоги орқали бошланган. Кўп йиллар мобайнида Колумбия футболи ҳеч кимга керак бўлмаган. Фақатгина 1962 йилга келиб Колумбия ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шундан сўнг жамоа яна 10 йил давомида айтарли натижани кўрсата олмайди. Орадан бироз танаффус ўтгач, 1975 йили Колумбия Америка кубоги финалига қадар етиб боради ва финалда бош масалани ҳал эта олишмайди. Якунда эса иккинчи ўрин билан ортга қайтишади.  


Колумбиянинг олтин даври 1987 йилга келиб шаклланади. Америка кубогида Колумбия учинчи ўринни олади ва жамоа таркибидан бир қатор иқтидор соҳиблари етишиб чиқишади. Айнан ўша йили Карлос Вальдеррама, Леонель Альварес, Луис Карлос Переа, Рене Игита, Виктор Аристисабаль, Оскар КОрдоба, Фарид Мондрагон, Иван Рамиро Кордоба сингари футболчилар ярқ этиб чиқишади. Колумбия терма жамоасининг янги даври ташкил қилишда Франсиско Матуранининг хизматлари беқиёс бўлган. Айнан ушбу мутахассис қўли остида Колумбия ўзининг янги ўйин услубига эга бўлади. Франсиско Матурани Колумбияни Жаҳон чемпионати тарихидаги энг юқори натижасига эришишига сабабчи бўлган. 1990 йилги мундиалда Колумбия 1/8 финал босқичига қадар етиб борган ва бу кўрсаткич жамоанинг энг юқори натижаси ҳисобланади. Шунингдек Франсиско Матурани Колумбияга Америка кубогини олиб берган. Бу Колумбиянинг ягона халқаро ютуғи сифатида тарихда қолган. 



Франсиско Матурани Колумбияни энг юқори поғонага чиқара олган ва унинг натижаларини ҳозирча ҳеч қайси мураббий такрорлай олишни уддасидан чиқмаган.

2001 йилдаги Америка кубоги муваффақиятидан сўнг Колумбия ўйинида анча пасайиш юзага келди ва бу натижаларга ҳам салбий таъсир кўрсатганди. Узоқ танаффусдан сўнг 2013 йилнинг октябрь ойида Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Чили билан (3:3) дуранг қайд этишида ва муддатидан аввал Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал чиптасига эга бўлади. 



Айни пайтда Колумбия анча кучайган ва ўз ўйин услубига эга жамоа ҳисобланади. Жамоа сафида Жексон Мартинез, Адриан рамос, Карлос Бакка, Радамель Фалькао, Хуан Куадрадо, Абель Агелар, Фредди Гуарин, Валенсия каби етакчи футболчилар жамланишган. 


Бразилиядаги мундиалда Колумбия ҳар қандай рақибига яхшигина бош оғриқ бўлиши аниқ. Бу терма жамоанинг ҳужум чизиғида анчагина рақобат кучли. Ушбу мавсумда Адриан Рамос Бундеслига тўпурарлар руйхатида етакчилар қаторида борди. Карлос Бакка Европа лигаси соҳиби "Севилья"нинг етакчи ҳужумчисига айланди. Жексон Мартинез эса Португалия чемпионатининг "снайпери" саналади. Радамель Фалькао жароҳати туфайли мундиални ўтказиб юборадиган тақдир ҳам, бу футболчини ўрнини боса оладиган бир нечта ҳужумчилар мавжуд ва уларнинг барчаси голедорлик хусусиятига эга. Шунингдек бошқа позицияларида ҳам етакчи футболчилар жамланишган. Бир сўз билан айтганда, Колумбия “чақилмас ёнғоқ” вазифасини бажариб берувчи жамоалар сирасига киради.


Колумбия терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1936

Бош мураббий
: Хосе Нестор Пекерман (Аргентина)

Жамоа сардори
: Марио Йепес

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи
: Карлось Вальдеррама (111 ўйин)

Энг яхши тўпурар
: Арнольд Игуаран (25)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 4

Илк ўйини
: Мексика - Колумбия 3:1 (1938 йил)

Энг йирик ғалабаси
: Аргентина - Колумбия 0:5 (1993 йил), Колумбия - Перу 5:0 (2005 йил), Колумбия - Уругвай 5:0 (2004 йил)

Энг йирик мағлубият: Югославия : Колумбия 5:0 (1962 йил)

Эришган ютуқлари: Америка кубоги соҳиби (2001)
 


Колумбиянинг кенгайтирилган таркиби

Дарвозабонлар: Оспина ("Ницца"), Мондрагон ("Депортиво Кали"), Варгас ("Санта-Фе").

Ҳимоячилар: Йепес ("Аталанта"), Москера ("Америка де Мехико"), Сапата ("Милан"), Вальдес ("Сан-Лоренсо"), Переа ("Крус Асуль"), Баланта ("Ривер Плейт"), Ариас (ПСВ), Суньига ("Наполи"), Армеро ("Вест Хэм").

Ярим ҳимоячилар
: Санчес ("Эльче"), Гуарин ("Интер"), Агилар ("Тулуза"), Рамирес ("Морелия"), Кинтеро ("Порту"), Ибарбо ("Кальяри"), Валенсия ("Флуминенсе"), Мехия ("Насьональ"), Родригес ("Монако"), Торрес ("Аль-Шабаб"), Куадрадо ("Фиорентина").

Ҳужумчилар: Муриэль ("Удинезе"), Гутьеррес ("Ривер Плейт"), Фалькао ("Монако"), Бакка ("Севилья"), Рамос ("Герта"), Мартинес ("Порту"). 


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика