RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  9 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  24 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1048

Жанубий Кореяга қарши тайёргарлик бошланди Новости

Жанубий Кореяга қарши тайёргарлик бошланди

Мельбурнда қолган терма жамоамиз бугуннинг ўзиданоқ кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборди.
Кечаги баҳснинг асосий таркибида майдонга тушган футболчилар бугун сауна ва бассейнда тикланиш машқларини ўтказдилар. Иккинчи бўлимда тушган футболчилар ҳамда захирада қолганлар одатга кўра, бир соатдан сал кўпроқ давомида майдонда шуғулландилар.

Кейинги учрашувдаги рақибимиз Жанубий Корея бўлгани сабаб терма жамоамизни кузатиш учун 10 нафарга яқин кореялик ҳамкасблар ҳам машғулотларни кузатишди. Машғулотда Нестеров иштирок этмагани учун Пётр Гизимчук Суюнов ва Тўраев билан ишлади. Шунингдек, улар кечаги ўйин эпизодларини, айниқса, саудиялик дарвозабон ўтказиб юборган голларни таҳлил қилдилар.

Гизимчук кейинги иккита голда дарвозабоннинг хатоси йўқлигини айтди. Айниқса, учинчи голда у тўғри ҳаракат қилгани, аммо бундай яқин масофадан тўпни ушлаб қолиш қийинлигини таъкидлади.

Машғулот давомида футболчиларимиздан бири йиқилиб тушди. Шунда Миржалол Қосимов унинг туришини кутиш керакмаслиги, ўйинда рақибларимиз ҳалол ўйин қоидасига амал қилмаслиги мумкинлигини айтиб ўтди. Кечаги ўйинда худди шунга ўхшаш вазият бўлганди. Ундан ташқари мураббий, агар футбол кўрсатма асосида ўйналса, ҳакам ҳам рақибга ёрдам бера олмаслигини уқтирди.

Шуҳрат Мақсудов асосий таркиб билан меҳмонхонада қолгани учун Бахтиёр Ашурматов ва Александр Волков бош мураббийга ёрдам беришди.

Эртанги машғулотда барча футболчилар бирдек иштирок этишади.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика