RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

"Ювентус"нинг камтарин ўйинчиси ҳақида Новости

"Ювентус"нинг камтарин ўйинчиси ҳақида

Андреа бўлмаганида "Ювентус" ҳозиргидек бўла олмасди.

2016 йил иккинчи июль куни Андреа Бардзальи RAI телеканали дастурида, тўғридан-тўғри эфирда кўз ёш тўкди. "Мен жуда хафаман. Биз қўлимиздан келганини қилдик, аммо ютқаздик. Орадан икки-уч йил ўтиб бу жамоа ҳақида ҳеч ким эсламайди ҳам. Ҳамма бир нарсани эслаб қолади — биз чиқиб кетдик". Италия Европа Чемпионати чорак финалида Германияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.

Ўша турнир Бардзальи фаолиятидаги сўнгги йирик мусобақа эди. У терма либосида ўйнашда давом этди ва жамоа навбатдаги ЖЧга чиқишида ёрдам берди ҳамда Швеция билан бўлган тарихий ўйин — "Сан Сиро" майдонида у ҳам ҳаракат қилнди. Баҳсда ҳисоб очилмади ва Италия мундиалсиз қолди. Аслида бир ярим йил аввалроқ кетиш керакмиди?! Шунда аламли мағлубият сабабини тополмай йиғламасмиди...

"Ювентус"даги вазият бироз бошқача. "Кекса синьора" билан қўлга киритилган 15 соврин ёнига Бардзальи скудеттодаги яна битта ғалабани қўшиб қўяди — барчаси ҳал, шунчаки бироз вақт керак. Бошқа бир ғалаба — Мадридда ёз фаслининг илк кунларида бўлиб ўтадиган финал эса армон бўлиб қолди. "Юве" яна ЕЧЛда бош совринга эга чиқолмайдиган бўлди. Бу ғалаба ажойиб фаолиятнинг унданда чиройли якуни бўларди. "Мен "Ювентус"га ўртамиёна футболчи бўлиб келгандим ва жамоа даражасига чиқа олдим", – дейди Андреа. Камтарликни қаранг! Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, агар у бўлмаганида "Ювентус" ҳам бу даражага чиқа олармиди ёки йўқ?! Ахир ББС — Барцальи, Бонуччи, Кьеллини учлиги унча-мунча ҳужумчиларга имкон бермаганига барчамиз гувоҳ бўлганмиз.

2011 йил "Альянц Стэдиум" энди қурилаётганди, жамоа эса ажойиб ҳужумчилар Алессандро Матри ва Фабио Квальярелла билан чемпионатни еттинчи ўринда якунлаганди. Мавсумнинг охирги учрашувида "Ювентус" "Наполи" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ўша ўйинда туринликлар ҳимоя чизиғида Хасан Салихамиджич, Андреа Бардзальи, Леонардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллини майдонга тушганди. Кейинроқ бош мураббий Луижжи Дельнери истеъфога чиқарилди, клуб эса қаторасига етти мавсум чемпионлик унвонини қўлга киритди. Бугун ўша таркибдан фақатгина BBC қолган. Аммо Бонуччи бир мавсум "Милан"га "бориб келди. Демак, Бардзальи ва Кьеллини – "Кекса синьора"нинг яқин ўтмишидаги ғалабалари тимсоли ҳисобланишади.

Андреанинг трансфери "Ювентус"га 300 минг еврога тушган. Беппе Мароттанинг энг омадли трансферлари деганда кўпчилик текинга қўлга киритилган Андреа Пирло ва Поль Погбани эслайди, лекин Бардзальи арзимаган пулга келган ва жамоага кўп нарса бера олган футболчилардан саналади. "Бьянконери" ва футболчи муносабатларини шунчаки идеал дейиш мумкин: Андреа жамоа ҳимоясига мустаҳкамлик, ишонч олиб келган бўлса, "Ювентус" Бардзальига у Италияда энди эриша олмасам керак деган обрў, ҳурмат ва эътиборни тақдим этди.

Германиядаги Жаҳон Чемпионатига Андреа бешинчи поғонани эгаллаган "Палермо"нинг асосий таркиб ҳимоячиси сифатида йўл олди. Икки бор майдонга тушди – 1/8 финалда Австралияга қарши ўйинда захирадан ўйинга қўшилди ва чорак финалда дисквалификацияга учраган Марко Матерацци ўрнини эгаллади. "Ўйиним унчалик ёрқин чиқмади ва шу сабаб кўзга ортиқча ташланмадим. Бироқ кучлироқ жамоадан таклиф бўлишига умид қилгандим", — деганди Бардзальи. Лекин мамлакат футболи грандлари уни таркибларида кўришни исташмади, "Палермо" мусобақа жадвалининг иккинчи ярмига тушиб кетганидан кейин эса Германиянинг "Вольфсбург" клуби бир йўла икки Жаҳон чемпиони Андреа ва Кристиано Заккардони сотиб олади. Қахрамонимиз Германияга боришни истамади, аммо шартномадаги рақамлар вазиятни ўзгартирди.

"Ўшанда менга Марчелло Липпи телефон қилган ва қароримни қўллаб-қувватламаслигини айтган. Лекин "Вольфсбург" менга нафақат Германия чемпиони унвонини берди, балки Феликс Магат мени инсон сифатида ўзгаришимга сабабчи бўлди". Бардзальи чемпионатнинг барча 34 ўйинида майдонга тушди, мавсум эса "бўрилар" тарихига кирди. "Аввалига қийин бўлди. Мен кўп шикоят қилардим. Магат ўшанда менга: "Биласанми нега ўзингни ноқулай ҳис қиляпсан, нега машғулотларинг самараси сезилмаяпти? Чунки сен қилаётган ишингга ишонмаяпсан". Айнан ўшанда мен учун барчаси ўзгарганди. "Вольфсбург"га боргунга қадар мен 70-80%, "Вольфсбург"да эса – 110% кучим билан меҳнат қила бошладим. Шу сабабли фаолиятимдаги муҳим ва олдинга катта қадам ташлай олдим. "Ювентус"га эса мени футболдан бошқа ҳеч нима қизиқтирмай, ташвишга солмай қўйган паллада кўчиб ўтдим. Турмуш ўртоғим оиламдан ҳам узоқлашганимни, уларга етарлича эътибор бермаётганимни, фикр-у ҳаёлим футбол билан банд бўлиб қолганини айтганди".

Энди Антонио Конте билан учрашиш қолганди холос. Профессиналлик ва характерни, иқтидордан устун қўядиган мураббий ва адашиб Жаҳон чемпиони бўлиб қолмаганини 30 ёшида тушуниб етган футболчи кейинчалик мамлакатнинг иложи бор барча рекордларини янгилаб ташлайдиган жамоага асос солишади.

Бардзальининг камтарлигини жамоадошлари тўлдириб туришади. "Андреа — ҳозирнинг ўзида Италиянинг энг кучли ҳимоячиси", — деганди Фабио Каннаваро 2012 йил ва ўшандан буён ҳар йил бу гапларни "Ювентус" ё терма жамоанинг у ёки бу аъзоси такрорлайди. Антонио Контенинг жамоадан кетиши деярли ҳеч нимани ўзгартирмади. Массимилиано Аллегри билан Бардзальи эски танишлар ҳисобланишади. Улар 2000 йил Б Серияда "Пистойезе" сафида бирга тўп тепишган. Андреа унда ярим ҳимоячи эди. Аллегрининг айтишича, айнан Макс етакчи сифатида Жузеппе Пиллонага ёш футболчини ҳимояга ўтказишни маслаҳат берган.

"У марказ футболчиси сифатида олий лигада ўйнаб кетолмаслигини таҳмин қилгандим. Чамамда, адашганим йўқ", — дейди Аллегри. Лекин Бардзальи мураббий бироз бўрттириб юбораётгани ва ҳимояга ўтиши унинг ғояси бўлмаганини таъкидлайди. Нима бўлганда ҳам, "Ювентус"да тажрибага хожат қолмаганди. Ҳаттоки, Андреанинг ўнг қанот ҳимоясида пайдо бўлиши ҳам авантюра эмас, мустаҳкам ҳимоя кафолати эди.

Муваффақиятлари ва уларнинг сабаблари ҳақида Бардзальи гапиришни ёқтирмайди. Биринчи навбатда клуб, мураббий, жамоадошларига миннатдорчилик билдиради ва ўз принциплари ҳақида сўзлади. "Биринчи навбатда камтарлик. Инсон ўзига ишониши керак. Бироқ буни кўз-кўз қилиш шарт эмас. Агар асосий таркибда майдонга тушсанг, нимагадир эришибман-да деб кеккайиб кетмаслиги зарур. Иккинчиси — меҳнат қилиш иштиёқи. Ҳаттоки мега-юлдузлар ҳам меҳнат қилади. Одатда, айнан улар барчадан кўпроқ ишлашади. Мен бирор марта Пирло ёки Буффон машғулотни ўтказиб юборганини ёки ишга енгил муносабатда бўлганини кўрмаганман. Мен ўзимни буюклар қаторига қўшмайман, аммо доимо улар каби ишлашга, меҳнат қилишга ҳаракат қилганман".

Андреа бошқалардан ўрнак олишини айтса-да, аслида кўпчилик учун ўзи ўрнак бўлган. Йиллар давомида унинг атрофида қанчадан-қанча футболчилар ўйнаб кетди ва бугунги "Ювентус"нинг менталитети шаклланди.

СПАЛга қарши ўйинда ҳимоя марказида Андреа билан 17 ёшли Паоло Гоцци майдонга тушди. Ҳимоячилар ўртасидаги 20 ёш фарқ — авлодлар ва тажриба алмашинувининг яққол мисоли бўлиб хизмат қила олади. Аллегри навбатдаги турда "Фиорентина"га қарши ўйинда ҳам шундай таркиб тушириши қийин масала. Шу сабабли, Бардзальи кутиб ўтирмади ва ўиндан сўнг ёзда фаолиятини якунлашини маълум қилди.

Ёш ўз сўзини айтмоқда — бу мавсум жароҳатлар сабаб Андреа бор йўғи 306 дақиқа ўйнади, фақатгина битта ўйинда тўлиқ иштирок эта олди.

"Мен узоқ ўйладим, бундай қарорга келиш осон бўлмади. Лекин менимча бу энг тўғри йўл. Майда 38 ёшга тўламан ва йилдан-йилга қийинроқ бўлиб бормоқда. Мен энди бу жамоа даражасида ҳаракатлана олмаяпман. Яна бирор клубда ўйнашим мумкин эди. Аммо "Юве" билан чўққига чиқиб бўлдим. Барчасини шу ерда тугатиш тўғрироқ бўлади. Футбол ўйнаш менинг орзум эди. Энди буёғига нима билан шуғулланишим мумкинлиги ҳақида ўйлашим керак".

Узунқулоқ гапларга қараганда, Бардзальига клуб тизимида лавозим таклиф қилишди: функционер ёки мураббийлар штабидан жой. Бу иккинчи даражали масала, муҳими унинг клуб учун қанчалик қадрли эканини кўрсатиш зарур. Ваҳоланки, бу шунчаки ўйиннинг саккиз мавсуми эмас, инсон ҳаётининг чинакам саккиз йили эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика