"Ювентус" президенти жамоанинг бу мавсумдаги мақсади ҳақида гапирди
13 авг 2018 11:47
Новости
"Ювентус" президенти жамоанинг бу мавсумдаги мақсади ҳақида гапирди
"Ювентус" президенти Андреа Аньелли янги мавсум ҳақида фикр билдирди.
"Бу йил қийин бўлади, чунки "Ювентус" орзу қилишдан уни амалга оширишга ўтиши керак. Мавсумдаги асосий вазифамиз Чемпионлар лигаси. Чемпионат ва Италия Кубогида ҳам ғалаба қозонмоқчимиз.
Бу мавсум клуб ҳақиқатдан ҳам барча турнирда ғолиб чиқмоқчи. Бунинг учун ҳар куни тинимсиз меҳнат қилишимиз керак. Массимилиано Аллегри ва унинг штаби буни яхши тушунади.
Клубни жуда қийин мавсум кутиб турибди. Унинг бошланишини сабрсизлик билан кутяпман" - дейди Аньелли.
Комментарии