"Ювентус" ўз футболчисини 60 млн. еврога сотишга рози бўлди
05 июл 2018 11:27
Новости
"Ювентус" ўз футболчисини 60 млн. еврога сотишга рози бўлди
"Ювентус" клуби ҳужумчи Гонсало Игуаинни "Челси"га 60 млн. евро эвазига сотишга тайёр.
Маълумотларга кўра, Игуаинга "Челси"нинг бўлажак бош мураббийи Маурицио Сарри қизиқиш билдирмоқда. Сарри "Наполи"да аргентиналик билан бирга ишлаган.
"Кекса синьора" ушбу трансфердан тушган пулларни "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду харидига сарфламоқчи.
Олдинроқ, Турин клуби Роналдуга мавсумий маоши 30 млн. евро бўлган 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр эди. "Ювентус" бу трансфер учун 100 млн. евро сарфлаши кутилмоқда.
Игуаин 2 мавсумдан бери "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У барча турнирларда 105та учрашувда майдонга тушиб, 55та гол уришга муваффақ бўлди.
Комментарии