RU

Последние новости

12:48"Насаф" Комилов билан хайрлашди  0 12:41Фарғона ҳокими Қиргулидаги "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  0 12:03Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди  9 11:17Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди  3 10:54Goal қуръадан кейин ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  22 10:30Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?  3 10:23«Манчестер Юнайтед» 17 ёшли бола учун 60 миллион тўлашга рози бўлди  4 09:51«Лион»нинг асосий футболчиси Саудиянинг 2-лигасига йўл олди  0 09:22Кевин де Брюйненинг келажаги маълум  2 08:55Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди  30 08:29Расман. «Ал Насср»дан сўнг «Ал Аҳли» ҳам йирик трансферни амалга оширди  2 08:06Sofascore. Шукуров шериклари орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  4 07:39Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади  1 01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  3 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  13

Юрий Лукин: «Мақсад — барча учрашувларда мухлисларни хурсанд қилишдир» Новости

Юрий Лукин: «Мақсад — барча учрашувларда мухлисларни хурсанд қилишдир»

Аввал хабар қилинганидек, 21 февраль куни ЎФФ мажлислар залида Ўзбекистон кубоги баҳсларига қуръа ташланди.
Унга кўра, мусобақанинг дастлабки босқичида фақат биринчи лига жамоалари иштирок этишади:
 
Ўзбекистон кубоги-2014
1-босқич. 30 март
 
1. "Зомин" - "Гулистон"
2. "Чуст-Пахтакор" - "Локомотив-БФК"
3. "Хотира" - Косонсой"
4. "Оқтепа" - "НБУ-Осиё"
5. "Қўқон-1912" - "УзДонгЖу"
6. "Хоразм" - "Орол"
7. "Бунёдкор-2" - "Обод"
8. "Шердор" - "Ғаллакор"
9. бўш ўрин - "Шўртан"
10. "Пахтакор-2" - "Истиқлол"
11. "Машъал-2" - "Ғиждувон"
12. "Аланга" - "Спартак"
 
Иккинчи босқич, яъни 1/16 финалдан олий лиганинг ўн иккита вакили баҳсларга қўшилади.  Қуръага мувофиқ, Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари мазкур босқичда 11-жуфтлик ("Машъал-2" — "Ғиждувон") ғолибига қарши майдонга тушади. 1/16 финал бир учрашувдан иборат бўлиб, 19 ва 20 апрель кунлари ўтказилиши белгиланган.
 
Дастлабки босқичнинг 12-жуфтлиги ("Аланга" - "Спартак") ғолиби эса 1/16 финалда «Олмалиқ» жамоаси билан ўйнайди.
 
Қуръада нимчорак финалда қайси жуфтликлар ўзаро рўбарў келишига ҳам ойдинлик киритилди. Жумладан, унда "Машъал-2"/"Ғиждувон" —  «Қизилқум» учрашувларида кучли деб топилган жамоа "Аланга"/"Спартак" — «Олмалиқ» баҳсларида ғолиб чиққан жамоа билан 1/8 финалда куч синашади.
 
Икки ўйиндан иборат бўлган нимчорак финал босқичи учрашувлари 11-12 май ва 27-28 май кунлари ўтказилиши кўзда тутилган.
 
—    Ўзбекистон кубоги қуръа натижаларидан нолимаймиз, — дейди «Қизилқум» жамоаси бош мураббийи Юрий Лукин. — Биринчи лига жамоаларининг илк босқичда ўзаро жуфтликларда куч синашиши ҳам улар учун ўзига хос қулайлик яратиши шубҳасиз. Бугун барча минтақада футбол жадал оммалашмоқда. «Машъал-2» ҳам, «Ғиждувон» жамоаси ҳам асосан маҳаллий истеъдодли ёшларни ўз таркибига жамлаган. Уларга қарши сафарда ўйнаш бизнинг жамоамиз учун ҳам қизиқарли бўлади, деб биламан. Муҳими, рақибимиз ким бўлишидан қатъий назар уларни ҳурмат қиламиз ва ҳар бир учрашувга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Мақсадимиз — барча учрашувларда ўз мухлисларимизни хурсанд қилишдир.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика