Юрген Клопп: "Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим"
30 дек 2018 01:41
Новости
Юрген Клопп: "Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим"
"Учрашув сўзсиз аҳмоқона ўтди. Жуда яхши ўйин кўрсатдик ва айнан хоҳлаганимиздек режани бажардик. Босим қилиш орқали рақибга ҳужум бошлаш учун имконият бермасликни хоҳладик. "Арсенал" ҳам босим қилди ва шунинг учун ҳам ўйин шиддатли кечди. Фақатгина тўпни олиб қўйиш орқали хотиржам бўлиш мумкин.
"Арсенал"нинг голига реакциямиз жаҳон даражасида бўлди. Хотиржамликни сақлаб қолдик ва рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Бирин-кетин голлар уришга эришдик. Кейин яхши ҳимоялана олдик деб ўйлайман.
Иккинчи бўлимнинг бошида учрашув ҳали тугамаганлигини тушуниб турган эдик. Шунинг учун, ўйинни назорат қилишни хоҳладик. Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим. Муҳаммад Салоҳ гол уришни севишини билардик. Бу ҳақиқатан ҳам чиройли чиқди. "Арсенал"га қарши тўқнашувларда ҳар доим ҳам 5:1 ҳисоби қайд этилавермайди. Шогирдларимдан ростдан ҳам мамнунман.
2018 йил ёмон ўтмади. Болалар олдинга катта қадам ташлашди. Жараён ижобий кечаётганлигини намойиш этиш жуда муҳим. Ортда қолаётган йилдан шикоят қилишга ҳаққим йўқ", — дея Клопп сўзларини келтирди BBC нашри.
Комментарии